Қирғизистон бош вазири Темир Сариевнинг таъкидлашича, мамлакатда ОАВга босим ўтказилмайди ва цензурага йўл қўйилмайди.

“Биз коррупцияга қарши курашда дадил қадам ташладик. Дастлабки натижалари катта бўлмади, лекин улар бор, - деди у ҳукумат қошидаги аксилкоррупция кенгаши йиғилишида. – Қирғизистонда дахлсиз одамнинг ўзи йўқ. Сиз буни кўриб турибсиз.

Қарор қабул қиладиган тор гуруҳ одамлари ҳам йўқ. Фақат конституцион органлар бор. Президент, онинг ҳузурида мудофаа кенгаши. Ҳукумат, Жўқорғи кенгеш бор... Фақат давлат органлари қарор қабул қилади”.

“Агар уларнинг ишида нуқсон бўлса, бу ҳақда очиқ гапириш лозим, - сўзида давом этди Сариев. – ОАВ бу томондан очиқдир. Бизда уларга ҳеч ким босим ўтказмайди, цензура йўқ. Энг асосий омилимиз эса сиёсатда рақобатнинг борлигидир”.