KUN.UZ дайжести: 24 сентябрда рўй берган энг асосий хабарлар

Жаҳон 24 Сентябрь 2015 5291

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 24 сентябрь куни рўй берган энг асосий хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити кенг нишонланди>>

Ўзбекистонда эзгулик, саховат, меҳр-оқибат, қаноат ва шукроналик айёми – муборак Қурбон ҳайити кенг нишонланмоқда.

Ҳаж зиёрати пайтида тиқилинчда жабрланганлар сони 863 гача етди>>

Ҳаж зиёрати пайтида Макка атрофидаги Мино водийсида содир бўлган тиқилинчда жабрланганлар сони 863 гача етди, деб хабар бермоқда Саудия Арабистони фуқаролик мудофааси бошқармаси. 717 нафар киши ҳалок бўлган.

Дин ишлари бўйича қўмита: Мино водийсида ўзбекистонлик ҳожилар ҳеч қандай талофат кўрмади>>

24 сентябрь куни Саудия Арабистонининг Макка шаҳри яқинидаги Мино водийсида юзага келган тиқилинчда ҳалок бўлганлар сони 450 нафардан ошди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмитанинг хабар беришича, улар орасида ўзбекистонликлар йўқ.

Суриядаги Россия самолётлари “ИШИД” позицияларига зарбалар берди >>

Сурия ҳукумат қўшинлари Россиянинг самолётларидан “ИШИД” террорчилик ташкилоти позицияларига авиазарбалар беришда фойдаландилар. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига Лондонда жойлашган Инсон ҳуқуқларига амал қилиш бўйича Сурия марказида маълум қилинди.

ЕИ қочқинлар масаласини ҳал қилиш учун Туркияга 1 млрд, Македонияга 700 млн евро ажратади>>

Европа Иттифоқи саммити қочқинлар масаласини ҳал қилиш учун Туркияга 1 млрд, Македонияга 700 млн евро ажратади. Бу ҳақда Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер саммит якунларига кўра хабар қилди.

Ўзбекистон террорчиликка қарши кураш тайёргарликларини кучайтирмоқда>>

Ўзбекистон раҳбарияти террорчиликка қарши кураш чора-тадбирларини кучайтирмоқда. Жумладан, 4 сентябрь куни милиция Тошкентда террорчиларга қарши курашиш бўйича махсус ўқувлар ўтказгани хабар қилинди.

АҚШ Германияда атом бомбалари жойлаштирмайди>>

АҚШ Германия бундесвери базаларида яқин йилларда B61-12 атом бомбаларини жойлаштиришни режалаштирмаяпти, деб хабар беради ТАСС агентлиги.

Ямандаги масжидда Қурбон ҳайити намози ўқилаётган вақтда теракт содир этилди >>

Ўзбек олимлари азот кислотали кумуш эритмасини олишнинг янги усулини кашф қилишди>>

Тошкент Кимё технологиялари институти олимлари машинасозлик соҳасида қўлланиладиган азот кислотали кумуш эритмасини олишнинг янги усулини кашф қилишди.

“Ўзтрансгаз” махсус техникаларнинг катта партиясини сотиб олади>>

“Ўзтрансгаз” сиқилган табиий газ ташиш учун мўлжалланган махсус техникалар ва автоцистерналарни сотиб олиш бўйича Самарқанд автомобиль заводи ҳамда JV MAN Auto-Uzbekistan қўшма корхонаси билан икки йирик шартномани имзолади.

Суриялик муҳожир ҳақида Россия матбуотида тарқатилган маълумотлар ёлғон бўлиб чиқди>>

Бугун Россиянинг интернет нашрларида Венгрияда мухбир аёл томонидан чалиб йиқитилган суриялик қочқиннинг “ал-Қоида” жангчиси бўлиб чиққанлиги ҳақида ёлғон ахборот кенг тарқатилди.

Россияда Қурбон ҳайити байрами нишонланмоқда>>

24 сентябрь куни Россия пойтахти Москва шаҳрида 140 минг киши Қурбон ҳайити байрамини нишонлашда иштирок этди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Шанхайда Қурбон ҳайити байрам қилинмоқда>>

Дунёнинг бошқа давлатлари каби Хитойда ҳам 24 сентябрь Қурбон ҳайити куни деб эълон қилинди. Мамлакатнинг йирик шаҳарларидан бўлган Шанхайдаги Хio Tao Yuan масжидида эрта тонгдан хорижлик ва маҳаллий мусулмонлар жамланди. 

Дунёнинг энг яхши аэропортлари номи эълон қилинди>>

Йилига 50 миллиондан зиёд йўловчига хизмат кўрсатган Дубай аэроузели дунёнинг энг яхши аэропорти деб топилди. Авиасаёҳатлар соҳасидаги нуфузли World Routes Marketing Award халқаро мукофоти ҳакамлар ҳайъати шундай қарорга келишди. 

Тармоқда Маккадаги тиқилинч оқибатлари қайд қилинган видео чиқди>>

Интернетга Маккада бугун содир бўлган тиқилинч оқибатлари акс этган, ҳалок бўлганлар кўрсатилган видеолавҳа жойлаштирилди.
Охирги маълумотларга қараганда, қурбонлар сони 310 кишини ташкил қилди. Жароҳат олганлар сони 450 минг киши.

Кўпроқ янгиликлар