Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 24 сентябрь куни рўй берган энг мухим ва қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Ўзбекистонлик наркокурьер Россияга ўз ичакларида 169 контейнерда героин олиб ўтишга ҳаракат қилди>>

Домодедово аэропортида ўз ичакларида 169 контейнерда героин олиб ўтишга ҳаракат қилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

Гавайилик балиқчи ўзини тишлаган наҳангни савалади>>

Гавайилик балиқчи Брэкстон Роча уни оёғидан тишлаб олган йўлбарс наҳангни гарпун билан савалади. Бу ҳақда АР агентлиги хабар бермоқда.

Марк Цукерберг Хитой раҳбари билан учрашди>>

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар қилди.

«Известия»: «ВКонтакте» ўз месенжерини ишга туширишга ҳозирлик кўрмоқда>>

Россиянинг йирик «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи янги протокол устида иш олиб бормоқда. Ахборотларни шифрловчи ушбу протокол фойдаланувчилар ўртасида маълумотлар алмашиш тезлигини оширишга хизмат қилиши мўлжалланган.

Vertu ёқут экранли энг мустаҳкам смартфонини ишлаб чиқарди>>

Vertu компанияси нафақат тезкор процессор, балки катталаштирилган экранга эга Signature Touch смартфонларининг янги намунасини тақдим этди. Бу ҳақда компания хабар тарқатди.

Пафф Дэдди жаҳоннинг энг бой реп ижрочиси деб топилди>>

Forbes журнали жаҳоннинг энг катта даромад олувчи реп ижрочилари рейтингини чоп этди. Рейтингнинг 1-поғонасини Пафф Дэдди ёки Пи Дидди (Diddy) тахаллуслари билан таниқли бўлган Шон Комбс эгаллади.

Алина Кабаева анчагина вазн ташлаган ҳолда намоён бўлди>>

Россияда янги очилган “Матч ТВ” спорт телеканалининг бош продюсери Тина Канделаки таниқли гимнастикачи Алина Кабаева билан бирга тушган фотосуратларини чоп этди. Фотосуратлар фойдаланувчиларни анча ҳайратлантирди, чунки унда Кабаева анчагина вазн ташлаган ҳолда акс этган.

Жанубий Кореяда кексалар аҳолининг 13,1 фоизини ташкил этди>>

Жанубий Кореяда 65 ва ундан ошган кексалар сони 2015 йилда рекорд даражани ташкил этди. Бу ҳақда “Ёнҳап” агентлиги маълум қилди.

Дунёдаги энг кекса қоплон 24 ёшга тўлди>>

Тутқунликда яшаётган қоплонлардан энг кексаси кеча 24-туғилган кунини нишонлади. Айвори лақабли йиртқичнинг номига йўлланган табриклар Гиннесс рекордлар китобида чоп этилди, деб хабар берилади ташкилот Твиттерида.

Саудия полицияси зиёратчиларга соябонлар тарқатди>>

Саудия Арабистонидаги "Sabq" кундалик нашри 22 сентябрда кузатилган 45 даражали иссиқда Саудия полицияси томонидан Макка шаҳрида зиёратчиларга уларни қуёш нурларидан ҳимояловчи соябонларни тарқатгани тасвирланган суратларни эълон қилди.

Pepsi`ни биринчи марта ичиб кўрган қиз йиғидан ўзини тия олмади>>

Кофеинга аллергияси бор қизнинг мазкур модда қўшилмаган Pepsi ичимлигини ичиб, ўз ҳиссиётларини жиловлай олмасдан йиғлаб юборгани тасвирланган видеоролик YouTube`да бир кун ичида 35 минг мартадан зиёд томоша қилинди.

Facebook’да 360 градусли видео пайдо бўлди>>

Android учун Facebook дастури ва ижтимоий тармоқнинг веб-версияси 360 градусли видеони қўллаб-қувватлашни бошлади.