Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар қилди.

“Бугун мен ХХР президенти Си Цзиньпин билан Сиэтлда ўтаётган 8-йиллик АҚШ-Хитой Интернет саноати форумида учрашдим. Форум технологик компаниялар раҳбарияти учун АҚШ амалдорлари билан учрашиш ва соҳанинг келажагини муҳокама қилишнинг яхши имкониятидир”, - деб ёзди у.

“Бу биринчи марта халқаро етакчи билан тўлиқ чет тилида суҳбат қуришим. Мен буни муҳим ҳодиса деб ҳисоблайман. Президент Си ва бошқа етакчилар билан учрашиш мен учун катта шараф бўлди”, - қўшимча қилди Цукерберг.