Маккада шайтонга тош отиш амали пайтида юзага келган тиқилинчда ҳалок бўлганлар сони 310 нафарга етди

Жаҳон 24 Сентябрь 2015 7339

Саудия Арабистонининг Макка шаҳри яқинидаги Мино водийсида юзага келган тиқилинчда ҳалок бўлганлар сони 310 нафардан ошди, жароҳатланганлар эса 450 нафарга етди. Бу ҳақда Саудия Арабистони ИИВ хабар қилди.
“Ҳаж ибодатини адо этувчилар учун тикланган чодирлар шаҳарчаси секторларга бўлинган. Тиқилинч — Форс кўрфази мамлакатлари учун ажратилган ҳудудда рўй берган”, - дея «Интерфакс» Россия муфтийлар кенгаши раиси ўринбосари Рушан Аббясов сўзларидан иқтибос келтирди.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, ҳодиса шайтонга тош отиш маросими ўтказилаётган вақтда содир бўлган.

Тармоқда Маккадаги тиқилинч оқибатлари қайд қилинган видео чиқди >>

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан ҳаж сафарига чиққан 5200 нафар зиёратчи кеча, 23 сентябрь куни Мино водийсидаги қароргоҳда бомдод намозини ўқиб, Арофат сари йўл олишган.

Кўпроқ янгиликлар