Россия Федерал миграция хизматининг Саратов вилояти бошқармаси ходимлари Россияга ноқонуний равишда кирган 18 чет эллик фуқарони олиб кетаётган автобусни ушлашди. “Setra” русумидаги автобус Сизрань-Саратов трассасида тўхтатилган. Автобус ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Қоидабузарларга нисбатан баённомалар тузилди ва 36 минг рубль жарима солинди. Ҳужжатлар текширилганда 8 нафар ўзбекистонлик ҳисобга олиш муддати тугагандан кейин ҳам Россиядан чиқиб кетмагани аниқланди. Улардан ҳар бири 2 минг рублдан жарима тўлагандан кейин Россиядан чиқариб юборилади.

Миграция хизмати ходимлари ноқонуний муҳожирларга транспорт тақдим қилган автобус ҳайдочисини ҳам жаримага тортилдилар. Текширув натижасига кўра ҳаммаси бўлиб 68 минг рубллик маъмурий жарималар солинган.