Саудия Арабистонидаги "Sabq" кундалик нашри 22 сентябрда кузатилган 45 даражали иссиқда Саудия полицияси томонидан Макка шаҳрида зиёратчиларга уларни қуёш нурларидан ҳимояловчи соябонларни тарқатгани тасвирланган суратларни эълон қилди.
"Sabq" чоп этган фотосуратда полиция вакили автомобилидан тушиб, анъанавий Ҳаж либосида кетаётган нигериялик зиёратчига соябон бераётгани ўз аксини топган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 сентябрь куни Саудия Арабистони метереология ва атроф-муҳит бош президиуми Мино водийсида ҳаво ҳарорати шу кунларда 45 даражада иссиқ бўлиши кутилаётганидан огоҳлантирди.