BMW компанияси Volkswagen’дан кейин экология қоидабузарликлари билан боғлиқ катта можарога аралашган иккинчи немис автоконцерни бўлиши мумкин. Auto Bild нашрининг хабар беришича, BMW’нинг моделларидан бирининг ишланган газларнинг ташқарига чиқарилиши даражаси Европа Иттифоқида ўрнатилган меъёрлардан 11 баробар кўпроқни ташкил қилган.

Бу ҳақда AutoBild Тоза транспорт бўйича халқаро кенгашга (ICCT) иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда. Кенгаш BMW X3 xDrive 20d моделини синовдан ўтказди.

BMW’нинг баёнотида компания синов режимини таниш функциясига контроллёрлар киритмагани айтилмоқда. “Зарарли чиқиндиларнинг ташқарига чиқарилиши оддий фойдаланишда ҳам фаол ҳолда ишлаган”, дейилмоқда хабарда.

ICCT фаоли Питер Мокнинг айтишича, BMW синовлари Volkswagen’нинг қоридабузарликлари ягона эмаслигини кўрсатмоқда.

Ушбу хабар BMW акцияларига таъсир қилмасдан қолмади, 24 сентябрда Франкфурт биржасида концерн акцияларининг нархи 7,3 фоизга тушиб кетди,

Айнан ICCT’нинг 2014 йилда Volkswagen дизель автомобиллари учун ўтказган синовлари АҚШнинг компанияга нисбатан тергов бошлашига сабаб бўлди. Синовларга кўра, Volkswagen Jetta моделининг ишланган газларни ташқарига чиқариш даражаси АҚШда рухсат берилган меъёрлардан 15-35 маротаба, Passat’ники эса 5-20 маротаба кўпроқ бўлган.