Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар Лигасининг саралаш босқичида “Мальмё”га қарши учрашувнинг 29-дақиқасида рақиб дарвозасига тўп киритди.

Футболчи шу тўпи билан фаолиятида киритган жами тўпларнинг сонини 500 тага етказиб қўйди. бунинг учун унга 753 та ўйин зарур бўлди.

30 ёшли суперюлдуз “Реал” сафида 307 та ўйинда 322 та, “Манчестер Юнайтед” сафида 292 та ўйинда 118 та, Портулагия терма жаоаси сафида 122 та ўйинда 55 та ва ўзининг биринчи клуби – Лиссабоннинг “Спортинг”и сафида 31 та ўйинда 5 та гол киритган. Роналду 500 та голидан 83 тасини бош билан, 81 тасини пеналтидан, 45 тасини жаримадан киритган

Бундан ташқари, Роналду Чемпионлар Лигасида “Реал” сафида киритган голлари бўйича Раулга етиб олди, уларнинг иккисининг ҳисобида 66 тадан гол бор. Бироқ Роналду Раулдан “Реал” учун киритилган жами тўплар бўйича битта тўпга ортда қолмоқда: Роналду 322 та, Раул эса 323 та тўп киритган.