Ўзбекистонда таълим кредитлари оммалашмоқда

Ўзбекистон 02 Октябрь 2015 2980

Ўзбекистонда таълим кредитлари оммалашиб бормоқда, деб ёзади интернет нашрлари. Таъкидланишича, бундай кредитлар олий маълумотли бўлишни истаган ёшларга кенг имкониятлар очиб бермоқда.

“Ҳар йили талабаларнинг 30 фоизи танлов асосида бепул ўқиш имкониятига эга бўлади, - дейди олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакили Нилуфар Акбарова. – Жорий йилда олийгоҳларга қарийб 63 минг талаба қабул қилинди. Улардан 19 минг нафари давлат грантларини олди”.

“Бундай асосда таълим олган талабалар ўқишни битиргач, ўз соҳасида уч йил ишлаб берганидан сўнг дипломларини олади”, - қўшимча қилди мутахассис.
Давлат грантига эга бўлмаган ва ўқиш учун пул тўлаш имконияти бўлмаган талабаларга эса таълим кредитлари тақдим қилиб келинмоқда.

“Таълим нархи соҳаларга боғлиқ, кўпроқ даромад келтирадиган соҳаларда ўқиш қимматроқдир, - деди Ўзбекистон Миллий университети молиявий бўлими ходими Максим Цой. – Масалан, жамиятшунослик йўналишида таҳсил олаётган талабалар 5.8 млн сўм, ҳуқуқшунослик соҳаси талабалари эса 9.4 млн сўм тўлайди”. 

Муаллиф: Максим Енисеев, Central Asia Online

Кўпроқ янгиликлар