Тухум пўчоғи асосан кальцийдан, шунингдек, фосфор, темир, калий, магний ва кремний моддаларидан иборат бўлади. “Бу ҳақиқий хазина-ку!” – дейиши мумкин кимдир буни ўқиб. Худди шундай. Лекин бу хазинадан ҳамма ҳам фойдаланавермайди.

Тухум пўчоғи таркибидаги кальций организм томонидан тез ўзлаштирилади.

Канада, АҚШ ва венгриялик олимларнинг тадқиқотлари тухум пўчоғи таркибига кўра инсон суяклари ва тишларига жуда ўхшаш эканлигини исботлаган. Тухум пўчоғидан тайёрланган кукун кальций етишмовчилиги симптоми аниқланган ҳомиладор аёллар, болалар ва эркакларга ҳамда суяк синганида тавсия этилади.

Мунтазам равишда тухум пўчоғидан тайёрланган кукунни истеъмол қилиш:

  • Қон босими ва юрак уришини меъёрлаштиради;
  • Зарарли холестерин миқдорини камайтиради;
  • Моддалар алмашинувини меъёрига солади;
  • Остеопороз ривожланишининг олдини олади;
  • Қалқонсимон без касалликлари бошланишидан ҳимоя қилади;
  • Гастритни даволайди;
  • Қонни тозалайди;
  • Организмдан радионуклидларнинг чиқиб кетишини фаоллаштиради;
  • Болаларда рахит ва анемия ривожланишининг олдини олади;
  • Аллергияни даволайди;
  • Соч ва тирноқларнинг чиройли ўсишини таъминлайди;
  • Юздаги ҳуснбузарларни йўқотади;
  • Фойдали микроэлементлар етишмовчилиги сабабли юзага келадиган ички органлар касалликларини даволайди;
  • Жиғилдон қайнашини бартараф этади;
  • Асаб тизимининг меъёрида фаолият кўрсатишини таъминлайди.

Шуни англаш лозимки, тухум пўчоғи жиддий касалликларни даволовчи дори воситаси эмас, лекин у организмга касалликларни енгишда беминнат ёрдамчидир.

Тухум пўчоғидан кукун қандай тайёрланади?

Мутахассислар имкон борича уй тухумининг пўчоғидан фойдаланишни тавсия этадилар.

Хом тухум пўчоғи 

Тухумни чақиб, ичини бўшатинг, пўчоқдаги пардани олиб ташланг, сўнгра уни ювинг ва 5 дақиқа давомида қайнатинг. Кейин эса пўчоқни 5-6 соат давомида қуритинг ва яхшилаб туйиб кукун тайёрланг.

Кукунни қуруқ ва қоронғи жойда оғзи яхшилаб беркитилган шиша идишда сақланг.

Қайнатилган тухум пўчоғи

Қайнатилган тухум пўчоғининг самараси пастроқ ҳисобланади, лекин у ҳам фойдали. Дарвоқе, кукун тайёрлаш учун фақат товуқ ва бедана тухумидан фойдаланиш лозим, ғоз ва ўрдак тухумлари пўчоғида инфекция уйғотувчилар бўлиши эҳтимоли юқорилиги учун улардан фойдаланиш тавсия этилмайди.

Қабул қилиш

7 ёшли болаларга бир кунда бир маҳал ярим чой қошиқ кукун бериш мумкин. 14 ёшдан ошган болалар ва катталарга эса бир кунда 1-2 чой қошиқ кукун қабул қилиш тавсия этилади.

Лимон шарбати ва тухум пўчоғи кукуни аралашмаси жудаям фойдали. Бу аралашма диатез симптоми ва аллергияни бартараф қилади.

Манба: xabardor.uz