Германия Бундеслигасининг 8-туридан ўрин олган "Бавария" ҳамда "Боруссия" Д клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 5:1 ҳисоби қайд этилиб, мюнхенлиларнинг ғалабаси билан якунланди.

Томас Мюллер ва Роберт Левандовскилар иккита гол уриб, дубль қайд этишди. Яна бир гол Гетце ҳисобига ёзилди. Дортмундликлар сафида ягона жавоб тўпини Обамеянг 36-дақиқада киритди.

Кутилганидек, "Бавария" ўзининг азалий рақибини енгиб, очколари сонини 24тага етказиб олди.

Германия чемпионати, 8-тур
Бавария – Боруссия Д — 5:1
Голлар: 1:0 – 26 Мюллер, 2:0 – 35, пенальти Мюллер, 2:1 – 36 Обамеянг, 3:1 – 46 Левандовски, 4:1 – 58 Левандовски, 5:1 – 66 Гетце.
Бавария – Нойер, Лам, Алаба, Боатенг, Алькантара (Видаль, 68), Мартинес, Гетце, Дуглас Коста, Хаби Алонсо (Киммих, 76), Левандовски, Мюллер (Коман, 80).
Боруссия Д – Бюрки, Пишчек, Папастатопулос, Хуммельс, Кастро (Янузай, 53), Бендер, Гюндоган, Кагава (Ройс, 53), Вайгль, Мхитарян, Обамеянг.
Огоҳлантиришлар: Алаба (4), Боатенг (78), Обамеянг (80), Киммих (83).

Манба: www.uff.uz