Тайоюан шаҳрида (Тайван) эшитиш қобилиятини йўқотган спортчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё-Тинч океани ўйинларида ўзбекистонлик таэквондочилар учта бронза медалга сазовор бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига бронза медалларни Даврон Хидиров (-58 кг), Гулмира Дадажонова (-47 кг) ва Махфуза Қурбоновалар (-57 кг) келтиришган.

Маълумот учун, эшитиш қобилиятини йўқотган спортчилар ўртасида Осиё-Тинч океани ўйинлари 8-бор ўтказилмоқда. Бу йилги мусобақаларда 25 давлатдан келган 1500 нафар атрофидаги спортчи енгил атлетика, бадминтон, велоспорт, футбол, боулинг, футзал, дзюдо, стол тенниси, сузиш, таэквондо, теннис ва баскетбол турлари бўйича ғолиблик учун кураш олиб боради.