Ўзбекистон ва Тожикистон туризм соҳасида манфаатли ҳамкорлик қилиши мумкин. Бу ҳақда Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Музаффар Ҳусейнов баёнот берди.

“Бизнинг мамлакатларимиз туристик маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқишдан иқтисодий манфаат кўришнинг уникал имкониятига эга”, - деди у Тошкентдаги туристик ярмарка чоғида Sputnik мухбири билан суҳбатда.

Дипломат Ипак йўлини тиклашга ҳаракат қилаётган бу мамлакатларнинг саъй-ҳаракатлари таҳсинга сазовор эканлигини таъкидлаб ўтди.