Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 7 октябрь куни рўй берган энг асосий хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Тошкент ва Боку халқаро автомобил қатновлари ҳақидаги ўзаро битимни имзолади>>

Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигида жорий йилнинг 29-30 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикасининг ваколатли органлари вакиллари иштирокида эксперт учрашуви бўлиб ўтди.

БМТ Бош ассамблеяси собиқ президенти пора туфайли ҳибсга олинди>>

БМТ Бош ассамблеяси собиқ президенти Жон Эш 6 октябрь куни пора олиш айби билан ҳибсга олинган. Эш хитойлик магнат ва бошқа бизнесменлардан нақд пул олиб, уларга фойдали инвестиция ва давлат шартномаларини тузиш имкониятини тақдим этган.

Kun.uz “Энг яхши янгиликлар сайти” номинацияси ғолиби бўлди>>

6 октябрда “Туркистон” саройида ёшлар ўртасида “MIT.uz” миллий интернет танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган саккиз юздан ортиқ интернет сайт муаллиф ва ишлаб чиқувчилари қатнашди.

Пентагон раҳбари АҚШ томонидан Қундузда фожиавий хатога йўл қўйилганини тан олди>>

АҚШ Мудофаа вазирлиги Қўшма штатларнинг Ҳарбий ҳаво кучлари Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги "Чегара билмас шифокорлар" касалхонасини нишонга олиб, фожиавий хатога йўл қўйганини тан олди.

«Ўзбекэнерго» 2016 йилдан фойдаланилган электр энергиясини ҳисобловчи янги электрон ускуналар ўрнатади>>

Миллий матбуот марказида «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти фаолиятини янада такомиллаштириш ва соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ҳисобидан фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб интизомини мустаҳкамлашга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Қирғизистон Ўзбекистонга борадиган сувни тўсиб қўймоқда>>

Жалолобод вилояти Алобуқа тумани раҳбарияти Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани аҳолисига борадиган сувни деярли тўсиб қўйди.

БМТ: YouTube 2 йил ичида экстремистик йўналишдаги 14 млн видеолавҳаларни ўчириб ташлади>>

Охирги 2 йил ичида жангариларнинг тарғиботи ва чақириқларидан иборат 14 млн видеолавҳа YouTube видеосервисидан ўчириб ташланди. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик Кенгаши акслитеррор қўмитаси ижроия директорати раҳбари Жан-Поль Лаборде баёнот берди.

Toyota: минглаб йўлтанламасларимиз қандай қилиб ИШИД қўлига тушаётганидан бехабармиз>>

ИШИД гуруҳи жангарилари қўлида Toyota русумидаги минглаб йўлтанламаслар ва енгил юк машиналари бор. Бу Ливия, Ироқ ва Сурияда қилинган кўплаб видеолавҳаларда кўринади.

Жаҳон мамлакатларида “ўлим сифати” рейтинги - 2015>>

Economist Intelligence Unit (EIU) томонидан тайёрланган ўлим сифати рейтингида 80 та мамлакат иштирок этди. Буюк Британия, Австралия ва Янги Зеландия ўзгармас етакчилар сифатида қайд этилди, Хитой эса рўйхатнинг сўнгги ўринларидан жой эгаллади. 

Украиналик амалдор Россияга қарши курашда ИШИДга ёрдам беришга чақирди>>

Украина ИИВ маслаҳатчиси Антон Герашченко “Миротворец” сайтида Суриядаги ҳарбий операцияларда иштирок этаётган россиялик ҳарбийлар ҳақидаги маълумотларни эълон этиб боришни таклиф қилди.

WP: ИШИД Афғонистондаги фаолиятини кенгайтирмоқда>>

ИШИД гуруҳи ўзининг Афғонистон ҳудудидаги фаоллигини оширмоқда. Жангариларнинг салмоқли гуруҳи мамлакат шарқида ўрнашиб олди. Бу ҳақда америкалик генералга иқтибос келтирлган ҳолда The Washington Post нашри ёзмоқда.

ОАВ: ЕИ юз минглаб ноқонуний муҳожирларни депортация қилишга тайёрланмоқда>>

Бир неча ҳафта ичида қочқин мақомини бериш рад этилган юз минглаб муҳожирлар Европадан чиқариб юборилади. Бу ҳақда 7 октябрь куни Times газетаси ўзидаги қарор ҳужжатларига асосланиб хабар қилди.

Порошенко: Россиянинг Суриядаги операцияси учинчи жаҳон урушини яқинлаштирди>>

Украина президенти Пётр Порошенконинг фикрича, Россия Суриядаги ихтилофга аралашиши билан учинчи жаҳон уруши бошланишини янада яқинлаштирди.

Ўзбекистонга Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари ташриф буюради>>

7 октябрь куни Ўзбекистонга Россия ҳарбий делегацияси ишчи ташриф билан келади. 
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, россиялик ҳарбий мутахассисларга Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов бошчилик қилади.

“Трансаэро” самолёти Қозоғистондаги аэропортдан қўйиб юборилмаяпти>>

Россиянинг “Трансаэро” авиакомпаниясига тегишли, Оқтов-Москва рейсини амалга ошираётган самолёт Қозоғистоннинг аэропортидан чиқариб юборилмаяпти. РИА Новости агентлигининг аэропорт директори Ерғази Жолдасовга таяниб ёзишича, улардан 36 минг доллар қарзини ўташ талаб қилинмоқда.

Microsoft'дан янги Lumia смартфонлари, Surface Pro 4 планшети ва Surface Book ноутбуки>>

6 октябрда Нью-Йоркда Microsoft компаниясининг янги маҳсулотлари тақдимоти бўлиб ўтди. Компания Windows 10 да ишловчи Lumia 950 ва 950 XL смартфонлари, Surface Pro 4 палншети ва барча учун кутилмаган бўлган Surface Book ноутбукини тақдим этди.

Ўзбекистонда йил охиригача 1 млн электр ҳисоблагичлар ўрнатилади>>

Ўзбекистонда йил охиригача 1 млн электр ҳисоблагичлар ўрнатилади. Бу ҳақда Sputnik агентлиги хабар бермоқда.

Самарқанд шаҳрида даблдекерлар ҳаракати йўлга қўйилади>>

Самарқандда дастлабки икки қаватли автобус – даблдекерлар ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзбектуризм» корхонаси вакили Фаррух Ризаев Тошкентдаги сайёҳлик ярмаркаси вақтида маълум қилган деб ёзади Sputnik нашри.