ОАВ: Бразилиялик миллиардер Coca-Cola компаниясини сотиб олиб, барча ходимларни "ишдан бўшатмоқчи"

Иқтисодиёт 08 Октябрь 2015 5725

Бразилиянинг энг бадавлат кишиларидан бири Жорже Паулу Леманн америкаликларнинг Coca-Cola компаниясини сотиб олишни ва унинг барча ходимларини ишдан бўшатишни орзу қилмоқда. Бу ҳақда Business Insider хабар берган.

Айни вақтда Леманн Burger King, Kraft, Stella Artois ва Heinz компанияларига эгалик қилиб турибди.

У Coca-Cola компаниясини ҳам ўз тасарруфига олиш тўғрисида жиддий қизиқиш билдирмоқда. Компания нархи 178,2 млрд долларга баҳоланган.

"Биз Coca-Cola`ни хоҳлаймиз. Менимча, бу компанияни 200 киши ишлаган ҳолда ҳам бошқара оламан", деган у ҳазиломуз оҳангда.

Айни вақтда Coca-Cola компаниясида 100 мингдан ортиқ киши ишлайди.

Нашрнинг ёзишича, 76 ёшли миллиардер одатда янги сотиб олган компанияларида оммавий равишда ишдан бўшатишларни амалга оширишни маъқул кўради.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32081 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17865 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69325 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58414 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 5067 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 10476 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар