2015 йил 17 август куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида содир этилиб, 20 кишининг ўлимига, 125 кишининг жароҳат олишига сабаб бўлган портлаш ижрочиси теракт буюртма эканини, бунинг учун бошқа гумондор томонидан ёлланганини тан олди, дея хабар берди адвокат Карадага Чучат Пханпхай ўтказилган брифинг чоғида. Бу ҳақда “Кхао Сот” нашри хабар берди.

Адвокат ички қамоғида унинг ҳимояси остидаги Билол Муҳаммад ёки Билол Турк лақаблари билан машҳур Адем Қорадоғ сақланаётган 11-Таиланд қуруқлик қўшинлари дивизиясида журналистлар олдида чиқиш қилди.
“Ҳимоя остидаги бугун менга Абдулла Абдурраҳмон исмли бошқа гумондор томонидан Бангкокдаги Эраван ибодатхонасида портловчи ускуна жойланган рюкзакни қолдириш учун ёлланганини айтди”, - деди адвокат.

Адвокатнинг маълум қилишича, Қорадоғнинг миллати уйғур бўлиб, Хитой фуқароси ҳисобланади. У ноқонуний йўллар билан Таиланд орқали Туркиядаги қариндошлари олдига етиб олиш учун мазкур терактни амалга оширишга розилик билдирган. Абдурраҳмон бу иши учун уни бепул олиб бориб қўйишга ваъда берган.

Тергов хулосаларига кўра, Абдулла Абдурраҳмон ҳам ХХР фуқароси бўлиб, уйғур миллатига мансуб. У теракт содир бўлганидан сўнг Таиландни тарк этишга улгурган ва айни пайтда Туркияда. Таиланд полицияси Туркия ҳукуматидан унинг ҳибсга олиниб, Бангкокка топширилишини сўраб мурожаат қилган.