MSF: Қундуздаги тажовуздан сўнг яна 33 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда

Жаҳон 09 Октябрь 2015 2148

“Чегарасиз шифокорлар” халқаро ташкилотининг маълум қилишича, Қундуз шаҳридаги тиббий марказга уюштирилган ҳужумдан сўнг ҳанузгача 33 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. NBC телеканалининг эслатиб ўтишича, 3 октябрь куни шифохонага бомба ташланиши оқибатида 22 киши ҳалок бўлган эди.

Айни кунларда 24 ходим ва 9 бемордан дарак олиб бўлмаяпти. Ҳужум чоғида бинода 200дан ортиқ одам, шу жумладан, 105 бемор бўлган.
“Қундуздаги шифохонанинг травматология марказида 461 киши ишлайди. Биз улардан 24 нафарининг ҳолидан хабар ололмаяпмиз. Улар дом-дараксиз кетган деб ҳисобланмоқда”, - деди ташкилот вакили Гилем Молинье.

Кўпроқ янгиликлар