Туркия Сурия сабабли Россия билан муносабатларини қурбон қилишга тайёр эмас

Жаҳон 09 Октябрь 2015 4934

Туркия Сурия сабабли Россия билан муносабатларидан воз кечишга тайёр эмас. Бу ҳақда Туркия бош вазири ўринбосари Нуман Куртулмуш Anadolu агентлиги билан бўлиб ўтган интервью чоғида маълум қилди.
“Туркия ва Россия узоқ йиллардан бери тинч-тотув яшамоқда. Биз иқтисодий, сиёсий ва жуда яхши савдо муносабатларига эгамиз. Ушбу муносабатлар Суриядаги қандайдир сиёсий манфаатлардан жабр кўрмаслиги керак. Туркия ўз чегараларини мустақил ҳимоя қила оладиган давлат. Бизда Россиядан зудлик билан Туркия чегараларини бузишни тўхтатишни талаб қилиш ҳуқуқи бор. Агарда улар бу “хатолик туфайли содир бўлди”, деса ортга қадам ташлаш шартми?” деди Куртулмуш.

Кўпроқ янгиликлар