Россиянинг халқаро майдонда ўз мавқеини оширишга бўлаётган интилиши мамлакат иқтисодиётини фожиа ёқасига олиб келиб қўйиши мумкин. Бу ҳақда The Nation нашри ёзмоқда.
Экспертларнинг таъкидлашича, Россия ҳарбий кучини кўрсатиш учун яхши вақт танлай олмади, негаки мамлакат иқтисодий қийинчиликлар туфайли мураккаб вазиятга тушиб қолди. Шунга қарамай, Москва кучли армияни сақлаб қолмоқда. Жорий йилда мамлакатнинг ҳарбий бюджети 3.29 трлн рублни ташкил қилди.

Суриядаги ҳарбий операция мамлакатдаги вазиятни янада қийинлаштиради, лекин Москва халқаро миқёсдаги ғалаба учун бундай қадамга тайёр, деб ҳисоблайди мақола муаллифи.
“Россия ИШИДга қарши кураш учун иқтисодий қийинчиликларга дош беради. Улар Ғарб устидан ғалаба қилиш учун ҳам бунга чидашга тайёр”, - хулоса қилинади материалда.