9 октябрь куни Хонанда Дилдора Ниёзова қиз фарзанд кўрди, дея хабар бермоқда «Sayyod.com» блогери.

Қизалоққа Муслима деб исм қўйилган. У Дилдора Ниёзованинг иккинчи фарзанди ҳисобланади. Хонанданинг бир ўғли ҳам бор.

Хонандани туғруқхонадан чиқишида турмуш ўртоғи Лазизжон, Дилдоранинг дугонаси хонанда Ҳилола Ҳамидова, шогирди Феруза Абдуллаева бўлишган.