Россия энергетика вазирлиги Саудия Арабистонининг Европа нефть бозорига чиқишини “жуда кучли рақобат” деб атади

Иқтисодиёт 15 Октябрь 2015 2747

Саудия Арабистонининг Европанинг нефть бозорига чиқиши Россияда “жуда кучли рақобатга” мисол деб аталди. Бу ҳақда Россия энергетика вазири Александр Новак айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

“Бизда глобал даражадаги нефть бозорлари бор. Исталган давлат қаерга лозим деб топса ўша ерга нефть сотади. Бу рақобат, ҳозир жуда кучли рақобат кетмоқда”, деб таъкидламоқда Новак.

Саудия Арабистони сентябрь бошидаёқ Польшага Гданьск порти орқали нефть етказиб бера бошлаган. Европа Россия нефти учун муҳим минтақадир, бироқ маълумотларга кўра, Россия бу бозорда Яқин Шарқ, жумладан Саудия Арабистонидан келаётган арзон нефть сабабли ўз мавқеини йўқотмоқда.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47776 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7798 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18913 Ўзбекистон
Тошкентда Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-конгресси бўлиб ўтади
19:43 0 Спорт
Шавкат Мирзиёев: Ўқувчилар бир хил форма кийиши керак
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
19:31 192 Жамият
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:15 1013 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар