UNIStream халқаро тўлов тизимининг 2015 йилнинг январь-июнь ойлари учун айланмаси 100 млрд рублга етди ҳамда 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ошди. Бу ҳақда тўлов тизимининг оператори бўлган “Юнистрим” банкида маълум қилинди. 

UNIStream тизимида йилнинг 2-чорагидаги ўтказмалар ҳажми 1-чоракка нисбатан 16 фоизга ошган.

Тўлов тизимида асосан Россия ва МДҲ давлатлари ўртасида ва Россия бўйлаб тўловлар амалга оширилиб, уларнинг улуши 70 фоиздан сал камроқни ташкил қилган.

Россиядан энг катта ҳажмдаги ўтказмалар Ўзбекистон, Тожикистон, Арманистонга амалга оширилган. Россиядан узоқ хориж давлатларидан Исроил, Болтиқбўйи давлатлари ва Туркияга энг кўп миқдорда пул ўтказмалари юборилган.   

Компанияда рақобатчилар ўртасида позициянинг мустаҳкамлангани кўрсатилди.

UNIStream’да пул ўтказмаларидан ташқари, тўлов операциялари ҳам катта миқдорда амалга оширилган. Жорий йилнинг биринчи ярмида трансакциялар миқдори 2014 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 2 мартага ошган.

Компания маълум қилишича, тизимда юридик шахслар учун тўлов хизматлари фаол ривожлантирилмоқда. “Компания бугун ўз олдига қўяётган мақсад – жисмоний ва юридик шахслар учун универсал тўлов воситасини яратишдан иборат”, дейилмоқда компания хабарида.