Қирғизистонда 1596,9 минг тонна ғалла етиштирилди

Иқтисодиёт 16 Октябрь 2015 1594

Қирғизистон миллий статистика қўмитасининг хабар беришича, асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш якунларига кўра, 9 ой ичида республика миқёсида 1596,9 минг тонна ғалла етиштирилиб, бу ўтган йилнинг худди шу давридаги кўрсаткичдан 29,4 фоиз кўп демакдир.

Ҳосилдорлик гектарига 29,1 центнерни ташкил этди.
Шу билан бирга, 882,6 минг тонна ёки 2014 йилдагидан 4,9 фоиз кўпроқ картошка ҳосили олинди, сабзавотлар эса ўтган йилга қараганда 1,5 фоиз мўлроқ етиштирилиб, омборларда 734,8 минг тонналик ҳирмон пайдо бўлди.
Тамаки, пахта ва ёғ-мой олинадиган ўсимликлар ҳосили ўтган йилги кўрсаткичларни қайд этди.

Кўпроқ янгиликлар