Қирғизистоннинг ЕИИ давлатлари билан савдо ҳажми 1.6 млрд долларни ташкил қилди. Бу мамлакат ташқи савдо ҳажмининг 45 фоизидан ошиқроқдир. Бу маълумотлар давлат статистика қўмитаси томонидан келтирилди.

Таъкидланишича, импорт ҳажми 87.5 фоизни, экспорт ҳажми эса 12.5 фоизни ташкил қилди. ЕИИ билан савдо структурасида асосий ўринни Россия (66 фоиз) ва Қозоғистон (32 фоиз) ташкил қилди.