АҚШ прокуратураси телешоуга қўнғироқ қилиниб, 1982 йилда Милуокидаги мактаб ўқувчисининг бедарак йўқолгани тўғрисидаги батафсил маълумот берилганидан сўнг 50 ёшли Хосе Феррейрага нисбатан айблов эълон қилди, дея хабар берди Associated Press.

WISN 12 телекомпанияси директорининг сўзларига кўра, янгиликлар бўлими ходимлари ғаройиб ва хавотирли қўнғироқдан сўнг полицияга мурожаат этишган.

13 ёшли Кэрри Энн Йопек 1982 йилда мактабдан уйга қайтмаган, унинг жасади орадан ярим йил ўтганидан сўнг топилган.

Айбланувчи ўша вақтда ўсмир ёшида бўлган. У нима сабабдан орадан 33 йил ўтиб студияга қўнғироқ қилгани маълум эмас.

Айни пайтда Феррейра Милуоки округидаги қамоқхонада суд ҳукмини кутмоқда.