Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари минтақавий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат инспекцияси томонидан тарихий обидаларни асраш, реставрация қилиш ҳамда уларни келажак авлодларга бус-бутун етказиш йўлида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда УзА хабар берган.

Фарғона вилоятида 334 та маданий мерос объекти мавжуд бўлиб, уларнинг 179 таси меъморий, 113 таси археологик ва 42 таси монументал ёдгорликлардир.

Бувайда туманидаги “Пошшо пирим” ва “Биби Убайда” мақбаралари давлат муҳофазасига олинган ҳамда тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, муҳофаза белгилари, ёнғин хавфсизлиги анжомлари билан таъминланган.