Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 22 октябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Ислом Каримов Ички ишлар идоралари ходимларининг бир гуруҳини мукофотлади>>

2015 йил 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида” фармонни имзолади. 

Ўзбекистоннинг аграр секторида 31.8 трлн сўмлик маҳсулот етиштирилди>>

2015 йилнинг бошидан бери 9 ой мобайнида Ўзбекистонда 31.8 трлн сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди. Бу ҳақда давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Ўзбекистон енгил саноати 2019 йилга қадар 1 млрд доллар инвестиция ўзлаштиради>>

Ўзбекистон енгил саноат корхоналари 2019 йил охирига қадар 2015-2019 йилларда текстиль ва енгил саноатни ривожлантириш дастури доирасида умумий қиймати 1 млрд доллардан ошадиган инвестицион лойиҳаларнинг 80 фоизини ўзлаштиришни режалаштирмоқда.

Ўзбекистонда бу йилги пахта ҳосилидан 1,6 млн тонна уруғлик олиниши режалаштирилган>>

Ўзбекистонда етиштирилган бу йилги пахта хомашёсидан (3,35 млн тонна) 1 млн тонна тола, 1,6 млн тонна уруғлик ва 80 минг. тонна линт олиниши режалаштирилган. 

Европа ташқи сиёсат хизмати бош котиби Ален Ле Руа Рустам Азимов билан учрашув ўтказди>>

Европа ташқи сиёсат хизмати бош котиби Ален Ле Руа 18-20 октябрь кунлари ташриф билан Тошкентда бўлди. Жаноб Ле Руа билан бирга, Европа Иттифоқининг Марказий Осие бўйича Махсус вакили элчи Петер Буриан ҳам Ўзбекистонга келган.

Тошкентда иссиқлик тизими тарифлари қимматлашади>>

«Toshkent IEM» акционерлик жамияти 2015 йилнинг 7 ноябридан бошлаб истеъмолчиларга тақдим этилаётган иссиқлик қуввати учун тарифлар ўзгартирилишини маълум қилди. 

"Пахтакор" бош мураббийи: Анчадан бери маошларимизни олмадик>>

"Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

Ўзбекистон БМТга аёллар ҳуқуқлари таъминлангани бўйича ҳисобот беради>>

Ўзбекистон БМТга мамлакатда аёллар ҳуқуқларини тенглаштиришга қаратилган хатти-ҳаракатлар ҳақида баёнот беради. Бу ҳақда БМТ радиоси хабар қилган.

Beeline Ўзбекистондаги минораларини сотиши мумкин>>

VimpelCom Ltd. халқаро компанияси Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Арманистон, Грузия ва Украинадаги телекоммуникацион минораларини сотиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Тошкентда иситиш мавсуми бошланди>>

Тошкент шаҳар ҳокими жорий йилнинг 21 октябрь куни “Тошкент шаҳрида 2015-2016 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида”ги 910-сонли қарорини имзолади.

Дохадаги енгил атлетика бўйича Жаҳон Чемпионатида ўзбекистонлик паралимпиячилар илк медални қўлга киритди>>

Жорий йилнинг 21-31 октябр кунлари Қатарнинг Доха шаҳрида бўлиб ўтаётган енгил атлетика бўйича Жаҳон Чемпионатида паралимпия спортчиларимиз илк ғалабани қўлга киритдилар.

Жорий мавсумда Фарғонада 203 минг тонна кўмир захираси яратилиши режалаштирилган>>

Фарғона вилоятида Ўзбекистон Президентининг жорий йил 7 июлдаги Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2015-2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижроси доирасида ушбу мавсумга қизғин тараддуд кўрилмоқда. 

Сингапур менежментни ривожлантириш институти битирувчиларига дипломлар топширилди>>

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида бешинчи тантанали битирув кечаси – дипломлар тақдимоти бўлиб ўтди. 

Тошкентдаги «Пушкин» бекати номи ўзгартирилмайди>>

Мутахассиснинг сўзларига кўра, метро бекатлари номини ўзгартириш бўйича махсус комиссия иш олиб боради. Ҳозирда мазкур ишчи гуруҳдан иборат комиссия Пушкин номидаги бекатни ўзгартириш масаласини кўриб чиқаётгани йўқ.

Тошкент метрополитенининг Чилонзор линиясида 18 километрлик рельс янгиланди>>

Миллий матбуот марказида метрополитен инфратузилмасини такомиллаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Қашқадарёда менежмент институти бир неча йилдан буён рухсатномасиз ишлаб келгани маълум бўлди>>

Қашқадарё вилоятида уч йил давомида ҳеч қандай рухсатнома ҳужжатларисиз фаолият юритиб келган Менежмент институтининг талабаларидан бири ушбу таълим муассасаси берган диплом билан қаерга мурожаат қилишини билмай, “Даракчи” газетасига мактуб йўллади.

Ўзбекистонда “Uzstar” шоу лойиҳаси старт олади>>

Эстрада санъатига қизиқиши юқори бўлган иқтидор эгаларини саралаш, улар маҳоратини ривожлантириб, қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонда яна бир лойиҳа ишга туширилмоқда.

Ўзбекистонда IPv6дан фойдаланишга ўтиш истиқболлари муҳокама қилинди>>

2015 йил 21 октябрда Ўзбекистон Алоқа тарихи музейида телекоммуникация операторлари ва провайдерлари учун IPv6 (Internet Protocol version 6) протоколидан фойдаланишга ўтиш бўйича чора-тадбирлар режасига оид лойиҳалар муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон вакиллари дунёнинг энг кучли дзюдочилари қаторида қайд этилди>>

Халқаро дзюдо федерацияси Париж шаҳри (Франция)да бўлиб ўтган “Улкан тож” туркумига кирувчи халқаро турнирдан сўнг дунёнинг янги рейтинг жадвалини эълон қилди.

Қорақалпоғистонлик дзюдочи қизлар Осиё чемпионати ғолиблари бўлишди>>

Дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Қирғизистонда ўтказилган Осиё кубоги мусобақасида қорақалпоғистонлик уч нафар спортчи-қиз совринли ўринларни эгаллади.