Тошкентга Брайан Трейси сингари машҳур амалиётчи ва тренернинг келиши кўплаб ҳиссиётли фикрлар ҳамда саволларни вужудга келтирмоқда. Биз, мавжуд маълумотларни тартибга солиб, бўлажак семинар нимаси билан диққатга сазоворлигини ва унга нима учун ташриф буюриш кераклигини белгилаб олишга ҳаракат қилдик.

Спикернинг нуфузи. Брайан Трейси канадалик ноёб тадқиқотчи, амалиётчи, бизнес-тренер, бизнес мавзусидаги китоблар ва аудиодастурлар муаллифи, ҳамда Brian Tracy International компанияси раиси ва ижро этувчи директори.

У ҳар йили 350та фирма ва тренерларга маслаҳат беради ҳамда бутун АҚШ ҳудуди, Канада ва дунёнинг яна 69 мамлакатида 350 минг иштирокчи учун семинарлар ўтказади.

У - маҳсулотлари энг кўп сотилувчи муаллифлардан бири. Трейси 70та китоб ёзган ва улар 42та тилга таржима қилиниб, нашр этилган. Брайан 500дан ортиқ аудио ва видеодастурларни ёзган ва уларга продюссерлик қилган. Жумладан, “Муваффақият психологияси” – 28та тилга таржима қилинган, жаҳон сотувларининг хитига айланган. Трейси шахсни ривожлантириш ва менежмент бўйича дунёнинг энг сара маслаҳатчилари ўнталигига киради.

Шундай қилиб, Брайан Трейси 7 ноябрь куни Тошкентда – илк бора ва фақат бир кун сўзга чиқади. Бундай воқеани ўтказиб юбориш ёхуд чинакам муваффақият тарихини шахсан эшитиш учун берилган шароитдан фойдаланиб қолиш, – бу сизнинг қарорингиз.

Тадбир кўлами – Брайан Трейси семинари Туркистон санъат саройида бўлиб ўтади ва дастлабки маълумотларга кўра, тадбирга 900 дан ортиқ қанташчининг ташриф буюриши кутилмоқда. Бу, нафақат Тошкентда, ва балки бутун Ўзбекистонда шу пайтга қадар ўтказилаётган энг йирик бизнес-семинардир.

Нетворкинг. Ушбу воқеа – Ўзбекистоннинг бизнес элитаси намояндалари билан алоқа ўрнатиш учун аъло имконият ҳамдир. Ижобий фикрлайдиган ва ўз тараққиёти устида ишлайдиганлар билан бирга бўлинг, ана шунда, ижобий воқеалар ўзини куттириб қўймайди. Семинар қатнашчилари орасида ўз ҳамфикрларингизни аниқлашдек шак-шубҳасиз истиқболдан ташқари, сиз, бизнес алоқаларингиз тармоғини сезиларли даражада кенгайтириш ва йирик компания эгалари билан танишиш, ҳамда ўз бизнесингиз учун салоҳиятли мижозларни топиш имкониятига эга бўласиз.

Ўз маҳсулот/брендингизни тадбир доирасида илгари суриш имконияти, ҳамда ўтказилаётган тадбирларда иштирок этиш. Бу каби семинарлар, кўпинча, иштирокчилар ва ОАВнинг диққатини жалб қилувчи, етакчи ҳамкорлар томонидан ниҳоятда қизиқарли турли ташаббусларининг ташкиллаштирилиши учун майдонча ролини ўйнайди.

Тадбирнинг бош алоқа ҳамкори бўлиб иштирок этаётган Ucell мобил операторининг ташаббуси бунга яққол мисол бўлиб хизмат қила олади. Семинар доирасида, Ucell ўзининг янги хизматлари ва турли бўғимлар учун тайёрланган сўнгги маҳсулотлари тўғрисида сўзлаб беради, корпоратив мижозлар, бизнес эгалари ва тадбиркорлар учун махсус таклифларни намойиш этади. Шу аснода, Ucell, бугунги кунда, айниқса В2В бизнес билан мулоқотда, энг самарали бўлмиш алоқанинг стандарт бўлмаган шаклларини ва мақсадли аудитория билан тўғридан-тўғри алоқаларни биринчи марта қўллаётгани йўқ.

Семинар қатнашчилари Компания вакиллари билан норасмий шароитда суҳбатлашишлари ва мобил алоқа учун сарфларни оптималлаштириш масаласи бўйича махсус маслаҳат олишлари мумкин бўлади.

Пресс-конференция доирасида исталган ўзини қизиқтирувчи саволини бериш имконияти. Брайан Трейсига шахсан савол беришдек ноёб имконият сизда яна қачон бўлади? Эҳтимол, ҳеч қачон. Шунинг учун, ўз саволларингизни олдиндан тайёрланг ва семинарга ташриф буюринг!

Шуни алоҳида қайт этиш жоизки, Брайан Трейси – кишини мотивациялаш ва ҳаётда бўлажак буюк амаллар ва яхшиланишлар учун улкан қувват билан улашиш бўйича моҳир уста. Ҳатто унинг китобларини ўқиган бўлсангиз ҳам, шахсий алоқа – бу барибир, ўзаро таъсирнинг тамомила бошқача шакли. Бунда сиз, ҳаётингизга ижобий ўзгаришларни олиб келувчи, ўзига хос бир сирдан воқиф бўлиш имкониятига эга бўласиз.

Тошкентда Брайан Трейси ўзининг «Максимумга эришиш» номли, бугунги кунда, энг машҳур бизнес-семинари билан чиқиш қилади. Семинар дастури доирасида дунёнинг энг муваффақиятли кишиларининг стратегиялари, уларнинг одатлари, қоидалари ва фикрлаш хусусиятлари батафсил ўрганиб чиқилади. Қолаверса, мақсадларни самарали шакллантириш ва уларга эришиш йўлларини белгилаш жараёнлари, шахсий самарадорликни ошириш, вақт бошқаруви ва ҳаётнинг ҳар бир соҳасида улкан натижаларни режалаштириш кабилар синчиклаб кўриб чиқилади. Брайан Трейси семинар қатнашчиларига ўзларидаги асосий молиявий активни аниқлашга ёрдам беради ва максимумга эришишда ундан қандай фойдаланиш тўғрисида кўрсатмалари билан ўртоқлашади.

Чипталарни харид қилиш билан боғлиқ барча қўшимча маълумотларни тадбирнинг расмий сайти www.change.uz ва (+99890) 994-12-11, (+99890) 995-12-11 , +998 (90) 994-16-11 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.