Болгария пойтахтида фигурали учиш бўйича ўтказилган "Denkova-Staviski Cup" халқаро турнирида Ўзбекистон вакили Миша Ге ғолиб бўлди.

Миша Ге турнирда 210.14 балл тўплаб, рақибларини катта фарқ билан ортда қолдиришга эришди, деб ёзади sports.uz нашри.

Иккинчи ўрин малайзиялик Жулиан Жи Жие Йига насиб этган бўлса, италиялик Риццо Маттео кучли учликни якунлаб берди.