Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 29 октябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

2015 йилда Ўзбекистонда хориждан қайтган меҳнат мигрантларининг 186 минг нафари иш билан таъминланди>>

2015 йил 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги “Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2015 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва иш билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказди.

Ўзбекистон МДҲ давлатлари бош вазирлари кенгашига Адҳам Икромов бошчилигидаги делегацияни юборади>>

Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Адҳам Икрамов бошчилигидаги делегация 2015йил 30 октябрь куни Душанбе шаҳрида (Тожикистон Республикаси) бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Давлат меҳнат техника инспекторлари томонидан 2015 йилнинг 9 ойи давомида 860 млн сўмдан ортиқ жарима ундирилди>>

2015 йил 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан “Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2015 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва иш билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

ТДТУ талабаси йўлларни ёритишда фойдаланишга мўлжалланган шамол генератори ишлаб чиқди>>

Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети талабаси Сарвар Усмоналиев магистраль йўлларни электр энергияси билан ёритишга мўлжалланган қурилма яратди. Бу қурилма шамол ёрдамида ишлайди ва шамол генератори деб номланади.

2015 йилнинг 9 ойида Навоий вилоятида 34 минг янги иш ўрни яратилди>>

Навоийда жорий йилнинг тўққиз ойида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва энг муҳим устувор вазифалар ижросини таъминлашга бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги авиачипталар нархи ўзгаришсиз қолади>>

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги чипталар учун реклама нархининг амал қилишини узайтирмоқда.

Вазирлик “COSCOM”, “Ўзбектелеком”, “RWC” ва “UNITEL” мобиль алоқа операторларидан алоқа сифатини яхшилашни талаб қилди>>

27 октябрда бўлиб ўтган Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳайъати йиғилишида мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш сифатини таъминлаш масаласи кўриб чиқилди.

Ички ишлар идоралари кунида 4 кишига полковник унвони берилди>>

25 октябрь – Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир қатор ходимларга полковник унвони берилди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар бермоқда.

Ўзбек олимлари кремний карбидига ишлов бериш усулини яратишди>>

Ўзбекистон Фанлар академияси С.А. Азимов номидаги "Физика-Қуёш" илмий ишлаб-чиқариш бирлашмасининг Физика-техника институти олимлари кремний карбидига ишлов бериш усулини ихтиро қилишди.

Шоҳимардонда зилзила содир бўлди>>

Қирғизистон сейсмология институтининг маълумотларига қараганда, унинг ҳудудида жойлашган Ўзбекистонга тегишли Шоҳимардон анклавида бугун, 29 октябрь куни, соат 07:56да зилзила қайд қилинди.

Польша Ўзбекистонда энергетик технологиялар соҳасидаги лойиҳани амалга оширади>>

Польшанинг Convert energy Sp.z.o.o. компанияси “Ўзбекэнерго” билан ҳамкорликда Ўзбекистонда энергетик технологиялар соҳасидаги лойиҳани амалга оширади. Бу ҳақда компания директори Кшиштоф Корчак маълумот берди.

Ўзбекистон Эронга янги элчисини жўнатди>>

2015 йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Баходир Абдуллаев Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийга ишонч ёрлиқларини топширди.

АҚШ МО давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувини ўтказиш учун нима сабабдан айнан Самарқандни танлади?>>

Айни пайтда АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафари бўлиб ўтмоқда. Кенг миқёсдаги сафардан кўзланган мақсад нимада? Шу сингари саволларга жавоб топиш мақсадида Sputnik агентлиги МДҲ давлатлари институтининг Евросий интеграцияси ва ШҲТ тараққиёти бўлими бошлиғи Владимир Евсеев билан суҳбатлашди.

Тошкентда “Ҳизб ут-Таҳрир” гуруҳи аъзолари қўлга олинди>>

29 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилоти аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ расмий сайти орқали хабар берилди.

Самарқанд автохўжалигидаги тартибсиз ҳаёт ёки йўловчиларнинг поймол бўлаётган ҳуқуқлари қачон тикланади?>>

Бугун Самарқанд вилоятида шаҳар йўналишларида хизмат кўрсатувчи йирик автохўжаликда ҳайдовчи етишмаслиги танқислиги кузатилмоқда. Ҳар бир гаражда техник таъмирдан ўтган автобуслар бор, улар хизмат кўрсатишга тайёр, бироқ уларни бошқарувчи ҳайдовчи йўқ.

Самарқандликлар: Номигагина берилаётган газ босимига на сув қайнайди, на овқат пишади>>

Самарқанднинг “Зарафшон” газетаси сайтида “Коммунал хизматдаги узилишлар” номли мақола эълон қилинди.

2015 йилнинг 9 ойида Андижонда маҳаллийлаштириш дастури доирасида 16,8 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди>>

Андижонда 2015 йилнинг 9 ойида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларга бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Учинчи чоракда Хоразм вилоятининг ЯҲМ ҳажми 11,4 фоизга ўсди>>

Хоразмда жорий йилнинг 9 ойида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 337 миллиард сўмлик 1 минг 258 лойиҳа амалга оширилиб, 6,9 минг янги иш ўрни яратилди.

Учинчи чорак: Сурхондарё вилояти корхоналари 98,1 млн доллар қийматидаги маҳсулот экспорт қилди>>

Сурхондарё вилоятида 2015 йилнинг 9 ойида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ҳамда устувор вазифалар ижросига бағишланган фаоллар йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистонлик таэквондочилар Қозоғистондаги турнирда 15та медал олишди>>

Таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон катталар ва ёшлар терма жамоалари аъзолари Қозоғистон очиқ чемпионатида еттита олтин, тўрттадан кумуш ва бронза медални қўлга киритди.

Ўзбекистонлик дзюдочилар БААдаги халқаро турнирда иштирок этишади>>

30 октябрь куни БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича Катта дубулға туркумига кирувчи навбатдаги йирик мусобақа старт олади.

Ўзбекистонлик каратечилар Евроосиё биринчилигида 20дан ортиқ медал олишди>>

26 октябрь куни Қозоғистоннинг Актау шаҳрида карате бўйича Евроосиё биринчилиги ўтказилди. Турнирда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 7та олтин, 12та кумуш ва 2та бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон термаси Европадаги терма жамоалардан бири билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин>>

2018 йилги ЖЧ учун саралаш учрашувларида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойида КХДР ва Яманга қарши муҳим ўйинларни ўтказади.