Туркия халқ республика партияси етакчиси Камол Қиличдорўғли Европа Иттифоқини мамлакатни қочқинларни қабул қилишдаги оралиқ зонага айлантиришга интилаётганда айблади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Биз тарихдаги энг йирик миграцион инқироз гувоҳи бўлмоқдамиз, бунда Туркия қочқинларнинг энг катта қисмини қабул қилди”, - таъкидлади сиёсатчи.
У ушбу масалани ҳал қилишда фақат бирдамлик, ҳамкорлик ҳамда ЕИнинг масъулиятни Туркия билан бўлишиши бирламчи омил бўлиб хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади.

“Аммо биз ЕИ томондан Туркия манфаатларига мос қадамлар ташланаётганини кўрмаяпмиз. ЕИнинг мақсади Туркия ҳудудини озгина пул эвазига қочқинлар оралиқ зона сифатида қўллашдир”, - хулоса қилди Қиличдорўғли.