Улуғбек Қодиров кино бўйича партнёрларини “севиши”ни айтди

Маданият 29 Октябрь 2015 12369

Киноактёр суратга туширилаётган картина бўйича партнёрларини “севиши”ни, акс ҳолда роль ишонарли чиқмаслигини таъкидлади. Унинг бу сўзлари “Даракчи” газетасига берилган интервьюсида келтирилди.

“Суратга олиш жараёнида “севаман”, албатта. Йўқса, образим ишонарли чиқмайди, - таъкидлади у. – Характер ҳолатига мослашишни институтда ўрганганмиз. Ҳар қандай ҳолатга характеридан келиб чиқиб кириша оламиз. Балки актёрлик бўйича таҳсил олмаганларда ошиқ образи ишонарли чиқмас. Лекин бу борада керакли билими бўлган, устоз ва саҳна кўрган актёрлар партнёрларини севиш керак бўлса, севади, нафратланиш керак бўлса, ёмон кўради”.

Шу билан бирга, бу ҳолат унинг оилавий ҳаётига таъсир кўрсатмаслигини, “севги” саҳнадан реал ҳаётга кўчмаслигини таъкидлади:

“Ҳис этиш фақат съёмка жараёнида бўлади. Суратга олиш ишлари якунлангач эса яна ўз ҳолимга қайтаман. Тасаввур қилаяпсизми, агар съёмкадан кейин ҳам партнёрларимни севиб юраверсам... Бу менга тўғри келмайди. Ролга кириб, ундан чиқа олиш усули актёрлар биладиган сир”.

Кўпроқ янгиликлар