KUN.UZ дайжести: 30 октябрь, Ўзбекистон хабарлари

Ўзбекистон 30 Октябрь 2015 4560

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 30 октябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Ўзбекистон ядровий хавфсизликни кучайтирмоқда>>

Ўзбекистон Марказий Осиёни ядродан ҳоли зонага айлантириш принципига изчил риоя қилмоқда, деб ҳисоблайди экспертлар. 24 сентябрь куни Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) ёрдамида мамлакат ўзининг юқори бойитилган уран захираларини хорижда хавфсиз сақлашга юборди.

Ўзбекистон тезюрар поездларни сотиб олиш бўйича шартнома имзолайди>>

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси кейинга ҳафтанинг охирида Испаниянинг Talgo компаниясининг иккита тезюрар электропоездини сотиб олиш бўйича шартномани имзолайди, деб хабар бермоқда компаниянинг бошқарув раиси биринчи ўринбосари Даврон Деҳқоновга иқтибос келтирган ҳолда Sputnik нашри.

2017 йилга келиб “Ўзметкомбинат” металл маҳсулотлар таннархини бир қадар туширишга эришади>>

2017 йилга келиб “Ўзметкомбинат” корхонаси металл маҳсулотлар таннархини бир қадар туширишга эришади. Бу ҳақда Sputnik агентлиги хабар бермоқда.

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Жумҳурият кунида ўзбек тилида чиқиш қилди>>

Кеча, 29 октябрь куни Туркияда Жумҳурият куни нишонланди. Ушбу байрам шарофатига Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси Grand Mir Hotel меҳмонхонасида тантанали қабул уюштирди.

Суриялик ва афғонистонлик айрим жангарилар Ўзбекистон ҳудудида яширинишмоқчи>>

Навоий маданият ва санъат коллежида “Тинчликни сақлаш – долзарб вазифа” мавзуида семинар ўтказилди, деб хабар беради “Знамя дружбы” газетаси. Тадбир ташкилотчилари МХХ вилоят бошқармаси, ИИБ, Республика маънавият тарғиботи маркази, вилоят ҳокимияти ва “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши бўлди.

Ўзбекистонда журналистлар учун имловий хатоларни кўрсатувчи дастур ишга туширилади>>

Ўзбекистонда матн ва жумлалардаги хатоликларни кўрсатиб берадиган дастурий таъминот ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Абдулазиз Абдуллаев маълум қилди.

Вазирлик: 9 ой давомида халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш умумий тезлиги 27,7 фоизга ўсди>>

27 октябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2015 йилнинг 9 ой якунлари бўйича фаолиятига бағишланган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Микрофирма ва кичик корхоналар учун солиқ тўловлари 5 фоизга туширилди>>

Ўзбекистонда микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловини 6 фоиздан 5 фоизгача пасайтириладиган бўлди. Бу ҳақда кеча, 29 октябрь куни бўлиб ўтгшан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида айтилди.

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ОАВнинг роли муҳокама қилинди>>

2015 йилнинг 30 октябрь куни Тошкентдаги “City Palace” меҳмонхонасида Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ОАВнинг роли” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Бенин Ўзбекистонга янги элчисини жўнатди>>

2015 йилнинг 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бенин Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Анисет Габриэль Качофани қабул қилди.

Ўзбекистонда 64,5 фоиз болалар мутлақ соғлом деб топилди>>

2014 йилда Ўзбекистонда 6 млн 500 минг нафар мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, мактаб, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчилари чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилди.

Олтинкўл иқтисодиёт коллежида “Биз жиноятчилик ва терроризмга қаршимиз” шиори остида тадбир ўтказилди>>

30 октябрь куни Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида “Биз жиноятчилик ва терроризмга қаршимиз” шиори остида маънавий-марифий тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда кун.уз махсус мухбири хабар берди.

Ўзбекистонда ҳар йили 2 миллиондан ортиқ киши тез тиббий ёрдам хизматидан фойдаланади>>

29 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон шошилинч тиббий ёрдам врачлар ассоциацияси III қурултойининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Euronews телеканалининг янги мавсумида Бухоро ва Термиз ҳақида видеорепортажлар узатилади>>

Euronews телеканали сайтида Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида ўзаро ҳамкорлик доирасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилди. Бу ҳақда «O’zbekturizm» MK матбуот хизмати хабар берган.

Тошкетда 93 млн сўмлик сигарета контрабандаси тўхтатиб қолинди>>

Тошкентдаги “Тошкент АЭРО” пункти ходимлари жорий йилнинг 9 ойи мобайнида тамаки маҳсулотлари контрабандасининг 45 фактини қайд қилишган. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитасининг расмий сайти орқали хабар қилинди.

Йил бошидан буён 25та клип миллий телеканаллар эфиридан олиб ташланди>>

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ташаббуси билан оммавий маданиятни тарғиб қилаётгани ёки миллий менталитетимизга мос келмаслиги сабабли 25та клип миллий телеканаллар эфиридан олиб ташланди.

Ўзбекистонда фақат жонли ижро эта оладиган санъаткорларга лицензия берилади>>

Республикамиз ва ундан ташқарида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизматини кўрсатиш истагидаги санъаткорлар ижод намуналарини жонли ижро эта олган тақдирдагина лицензияга эга бўлади.

Ўзбекистонда санъат фахрийларига бағишланган ҳужжатли фильмлар олинмоқда>>

Ўзбекистонда бир қатор машҳур санъаткорларнинг ҳаёт йўли ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильмлар суратга олинмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекфильм” киностудияси директори в.б. Комилжон Шамсуддинов маълумот берди.

Dori-Darmon АК дорихоналар ва дори нархларини Ўзбекистон очиқ маълумотлар порталига жойлаштирди>>

Dori-Darmon АК дорихоналар ва дори воситалари нархларини Ўзбекистон очиқ маълумотлар порталига жойлаштирди.

Кўпроқ янгиликлар