Вазирлик: 9 ой давомида халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш умумий тезлиги 27,7 фоизга ўсди

Ўзбекистон 30 Октябрь 2015 1082

27 октябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2015 йилнинг 9 ой якунлари бўйича фаолиятига бағишланган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вазирликнинг раҳбар ва масъул ходимлари, ҳудудий бошқарма бошлиқлари, ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида фаолият юритувчи акциядорлик компаниялари, корхоналар ва ташкилотлар ва уларнинг ҳудудий раҳбарлари иштирок этишди. Шунингдек, соҳанинг ҳудудий ташкилотлари ходимлари йиғилишни видеоконференция шаклида кузатиб боришди.

Ҳайъат йиғилишида таъкидланганидек, 2015 йилнинг 9 ойи мобайнида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш тизимида фаолият кўрсатаётган корхоналар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми олдинги йилнинг шу даврига нисбатан 16,4 фоизга ошиб, 3,4 трлн сўмни ташкил этди. Жумладан, аҳолига бу йўналишда 2,38 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилган (ўсиш ҳажми 17,5 фоиз).

Бугунги кунда халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш умумий тезлиги йил бошига нисбатан 27,7 фоизга ўсиб, 21,25 Мбит/с.ни ташкил қилмоқда.

Ҳайъат йиғилишида таъкидланишича, кенг полосали интернет хизматларини кўрсатувчи симли портлар сони 716,9 мингга, портлардан фойдаланиш кўрсаткичи 21,5 фоизга кўтарилган. Ушбу кўрсаткичлар фойдаланувчиларга видеотелефония, интернет-телевидение, юқори тезликдаги интернет, HDTV-каналлар ва бошқа хизматларни кўрсатиш имкони янада кенгайганини кўрсатмоқда.

Ҳудудларда телекоммуникация хизматларини кўрсатишга мўлжалланган мазкур портлардан фойдаланиш даражаси таҳлил қилиниб, FTTx технологиясидан фойдаланишни оммалаштириш, телекоммуникация истеъмолчилари мурожаатларига тезкорлик билан муносабат билдириш юзасидан техник хизматларни янада ривожлантириш вазифалари юкланди.

Мамлакат ҳудудларининг рақамли телевидение сигналлари билан қамровини кенгайтириш юзасидан ҳам босқичма-босқич ишлар амалга оширилмоқда. Айни вақтда юртимиз ҳудудининг 54 фоизи қамраб олинган бўлса, йил охирига қадар ўрнатиш назарда тутилган 19та рақамли телеузаткичлар орқали бу кўрсаткични 70 фоизга етказиш режалаштирилган.

Оператор ва провайдерлар учун интернет-хизматлари (ташқи канал) тарифи халқаро коммутация маркази пакетлари билан бирга, йил боши билан солиштирганда 21,75 фоизга, аниқроғи 1 Мбит/с. учун 202,9 АҚШ долларигача, 2014 йилнинг шу даври билан солиштирганда 33,1 фоизга арзонлаштирилган.

“UZ” ҳудудидаги доменлар сони бу даврда 24,4 мингтага етиб, ўсиш 134,5 фоизни ташкил қилган. Йил бошидан буён Миллий домендаги веб-ресурсларга интернет фойдаланувчилари томонидан қарийб 273 миллион маротаба мурожаат қилинган. Мазкур кўрсаткичлар миллий интернет ҳудудининг жадал ривожланаётганидан дарак беради.

Ҳайъат мажлисида Миллий контентни ривожлантириш, хусусан ижтимоий тармоқларни ривожлантириш йўналишида зарур чора-тадбирларни амалга ошириш кераклиги қайд этилди.

Давлат интерактив хизматларини ривожлантириш юзасидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида:

- электрон рақамли имзодан фойдаланувчилар сони 1,4 миллионга етди;

Давлат ахборот ресурслари сони 296тага, ахборот тизимлари 465тага етди.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталига 600дан ошиқ давлат идоралари уланган бўлиб, унинг орқали кўрсатилаётган онлайн хизматлар сони 250дан ошган.

Шунингдек, ҳайъат йиғилишида мобил алоқа хизматларини кўрсатиш сифатини таъминлаш масаласи алоҳида кўриб чиқилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида давлат инспекцияси томонидан “COSCOM” МЧЖ, “Uzbektelekom” АК, “RWC” ХК МЧЖ ҳамда “UNITEL” МЧЖ томонидан мобил алоқа хизматларининг кўрсатилиши юзасидан ўтказилган текширувлар асосида операторларнинг Ўзбекистон Республикасининг “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонунининг 22-моддаси, 3-банди (кўрсатилаётган хизматлар сифати белгиланган стандартлар, қоидалар ва нормаларга мувофиқ бўлишини таъминлаш)ни бузганлиги аниқланган. Шу муносабат билан, мазкур операторларга қонунчиликка мувофиқ, сифатли мобил алоқа хизматларини кўрсатиш юзасидан зарур чораларни амалга ошириш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Самарқанд вилоятларида ахборот-коммуникация технологиялариниг жорий қилиниш ҳолати танқидий муҳокама қилиниб, ҳудудий бошқарма бошлиқларига ҳамда “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази раҳбариятига ҳудудларда, маҳаллий давлат органлари фаолиятида АКТни жорий қилиш жараёнлари суръатини ошириш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Ҳайъатда Маҳаллий дастурий маҳсулотлар бозори, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, “электрон ҳукумат” тизимини кенг жорий қилиш, интернет тармоғидаги миллий контентни янада бойитиш юзасидан соҳа олдида турган истиқболли вазифалар белгилаб олинди.

Ҳайъат йиғилишида муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар