2015 йилнинг 30 октябрь куни Тошкентдаги “City Palace” меҳмонхонасида Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ОАВнинг роли” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинарда босма, он-лайн ОАВ ҳамда ахборот агентликлари вакиллари учун республикамизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар, уларнинг самараси ва бу борадаги муаммо ва камчиликлар, фаолият йўналишларининг ОАВда ёритилиши муҳокама қилинди.

Экспертлар томонидан марказий ва ҳудудий нашрлардаги ёшлар учун тайёрланган материаллардаги мазмун ва услубий хатолар таҳлил қилинди. Шунингдек, ёшлар учун таҳлилий маълумотларнинг етказилишига оид тавсиялар берилди.