“Жўйбори Калон” да фиқҳ фанидан мусобақа бўлиб ўтди

Lifestyle 31 Октябрь 2015 6632

2015 йил 27 октябрь куни “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида фиқҳ фани ойлиги муносабати билан “Фиқҳ – замон билан ҳамнафас” мавзусида мусобақа бўлиб ўтди. Унда билим юртининг 1–3- курс талабаларидан иборат “Қуббатул ислом” ва “Ҳанафий издошлари” гуруҳлари билимларини синашди, деб хабар берди Muslim.uz портали.


Мусобақа “Фиқҳ яхшилик ва ёмонликларни кўрсатадиган ойна” шиори остида ўтди. Ҳайъат аъзолари Бухоро Давлат ҳузуридаги педагог ходимларининг минтақавий маркази “Педагогик маҳорат” фани ўқитувчиси “Педагогика” фанлари номзоди Саодат Ражабова ва Бухоро шаҳар 9-умумтаълим мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Рашида Шарипова талаба қизларни беш шарт асосида билим ва заковатларини баҳолади.
Гуруҳ талабалари чаққонлик, зукколик, топқирлик билан оят ва ҳадислардан далиллар келтириб, фиқҳий саволларга аниқ жавоб беришди, саҳна кўринишлари намойиш этишди. Мусобақа якуний хулосасига кўра, “Қуббатул ислом” гуруҳи биринчи, “Ҳанафий издошлари” гуруҳи иккинчи ўринни эгаллади.
Мусобақа ғолиблари, шунингдек, фаол қатнашчилар билим юрти маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди.

Кўпроқ янгиликлар