Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 31 октябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

АҚШ давлат котиби Жон Керри Ислом Каримов билан учрашади>>

2015 йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистонга Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Жон Керри ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Амнон Коэн: Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари талабларини изчиллик билан амалга оширмоқда>>

Хорижий мутахассислар томонидан Ўзбекистонда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарали ва аниқ натижаларга йўнатирилгани айтилмоқда.

Ўзбекистон-Италия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтади>>

2015 йилнинг 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Италия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкентда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, сиқилган табиий газда ишловчи двигателга эга автобус намойиш қилинди>>

Шу кунларда ўтаётган IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси доирасида Самарқанд автомобиль заводи сиқилган табиий газда ишловчи (CNG) двигателга эга автобус намойиш қилди.

Тошкент вилоятида 2015 йилнинг 9 ойида ЯҲМ ўсиши ҳажми 7,2 фоизни ташкил қилди>>

Тошкент вилоятида жорий йилнинг 9 ойида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва энг муҳим устувор вазифалар ижросини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган фаоллар йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистонда коллеж битирувчиларига 200 млрд сўмлик имтиёзли микрокредитлар ажратилди>>

Аҳолини, хусусан ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини амалга оширишга жалб этиш мақсадида 2014 йилда 200 минг нафардан зиёд коллеж битирувчиларига 200 млрд сўмлик имтиёзли микрокредитлар ажратилди.

31 октябрда Ўзбекистонда қовоқларга чироқлар ёқилмайди>>

Ўзбекистон аҳолиси 31 октябрь санасини Ирландия ва Шотландиянинг туб аҳолиси бўлмиш кельтлар нишонлаб келган ва ҳозирда дунёнинг кўплаб мамлакатларида урфга кираётган қадимги байрами “Хэллоуин” ни байрам сифатида нишонламайди.

“Ўзбекистонда пахта тозалаш” корхонасининг собиқ раҳбари устидан ўтказилган суд якунланди>>

“Ўзбекистонда пахта тозалаш” ОАЖнинг собиқ бошқарув раиси Баҳодир Саъдуллаев устидан ўтказилган суд иши якунланди, деб хабар беради “Ҳуқуқ” нашри.

Самарқанд шаҳрида бир йилда нечта никоҳ ва ажрашишлар бўлиши аниқланди>>

Охирги йилларда никоҳ қуриш ва ажралишлар сони асосан 25 ёшдан 35 ёшгача бўлган аҳолининг ўсиши билан боғлиқ бўлмоқда. Айнан шу ёшдагилар тоифасига қайд этилаётган никоҳ ва ажрашишларнинг энг катта улуши тўғри келади.

Диёр Ўрозбоев ва Ришод Собиров Абу-Дабидаги нуфузли мусобада бронза медалларини қўлга киритишди>>

БААнинг Абу-Даби шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи нуфузли мусобақанинг биринчи куни ортда қолди. Турнирнинг биринчи куни терма жамоамизга иккита бронза медалини тақдим этди.

Дзюдо: Абу Дабида бой берилган имкониятлар>>

Абу Дабида бўлиб ўтаётган спортнинг дзюдо тури бўйича Катта дубулға туркумига кирувчи мусобоқанинг иккинчи беллашувида Ўзбекистон спортчилари муваффақиятсизликка учради.

Ҳусниддин Норбеков Доҳадаги ЖЧда олтин медалга сазовор бўлди>>

30 октябрь куни Ўзбекистон Паралимпия тарихида енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида спортчимиз Ҳусниддин Норбеков диск отиш баҳсларида 53.81 натижа билан олтин медални қўлга киритди ва Жаҳон чемпиони деган унвонга сазовор бўлди.