Ўзбекистонда ноқонуний равишда йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларни аниқлаш мақсадида навбатдаги рейд ўтказилди. Охирги 9 ой давомида 3,5 минг текширув ўтказилиб, 21 минг қонун бузилиш ҳолати қайд этилган.
Ўзбекистонда 2015 йилнинг 9 ойи давомида ушбу қоидабузарлик учун 13,2 миллиард сўмлик жарима ундирилган, деб хабар беради Sputnik нашри Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги маълумотига асосланиб.

Рейд давомида қўлга киритилган барча материаллар аниқ чоралар кўриш мақсадида тегишли идораларга жўнатилади. 2015 йилнинг январь-сентябрь ойидаги текширувлар натижасида жаримадан ташқари 390 та лицензиянинг ҳаракат муддати тўхтатилган, 400 га яқининики эса тугатилган.
Манбанинг маълум қилишича, йўлларда олиб борилаётган ушбу текширувлар ўз натижасини бермоқда. Бугун кўплаб ҳайдовчилар йўловчи ташиш рухсатномасини сўраб, агентликка мурожаат этишмоқда.