Россиянинг “ГАЗ” автомобилсоз гуруҳи Ўзбекистонда енгил тижорий автомобиллар ва йўловчи микроавтобусларининг каркасларини теришни ташкил этиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Sputnik агентлиги компаниянинг яқинда Тошкентда бўлган делегацияси вакилларига таянган ҳолда маълумот бермоқда.

Айтилишича, ўтган йили “ГАЗ” бундай техникадан минг донасини етказиб берган. Айни пайтда компания Ўзбекистонда шаҳар четида аҳоли ташиш, шунингдек, Тошкентдаги йўналишли таксиларда одам ташиш бўйича етакчи ўринларда турибди.
“2014 йилда биз турли кўринишдаги минг дона техникани етказиб бердик. Уларнинг катта қисми йўловчи транспортидир.

Туманларда ва кичик шаҳарларда уларга бўлган эҳтиёж жуда баланд, у ерда йўловчи оқими катта бўлмагани учун кам одам кетадиган динамика талаб қилинади”, - деди компания вакили.
“ГАЗ” мамлакатда ишлаб чиқариш ташкил қилиш йўли билан бу ердаги бозорда янада мустаҳкамроқ ўрнашишни режалаштирмоқда.