2015 йилнинг уч чорагида 45та янги йўловчи ташиш йўналиши очилди

Ўзбекистон 02 Ноябрь 2015 2006

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда йўловчи ташиш бўйича йўналишлар сони 4 минг 300 дан ортди. Бу ҳақда telegraf.uz нашри хабар берди.

Aвтомобиль ва дарё транспорти агентлигининг маълум қилишича, уларнинг деярли барчаси очиқ тендер савдолари орқали жойлаштирилди.

2015 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида 107та очиқ тендер савдосида 913та йўловчи йўналиши жойлаштирилди ва 45та янги йўловчи ташиш йўналиши очилди. 

Ўтган давр ичида агентлик автопарклари 408 юк машинаси, 77 микроавтобус ва 430 дона енгил автомобиль билан тўлдирилди ҳамда Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган «Isuzu» русумли 340 янги автобус харид қилинди.

Кўпроқ янгиликлар