Ўзбекистон Республикаси ва Грузия ташқи ишлар вазирликлари делегациялари икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ташқи ишлар вазирликлари делегациялари сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди 2015 йилнинг 3—4 ноябрь кунлари Тбилисида бўлиб ўтади.