Сеул ва Шанхайда маҳалла институти намойиш қилинди

Ўзбекистон 02 Ноябрь 2015 1683

2015 йилнинг 18-25 октябрь кунлари давлат ва нодавлат ташкилотлар вакилларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг Корея Республикаси (Сеул шаҳри) ҳамда ХХР (Пекин, Шанхай шаҳарлари)га ташрифи ташкил этилди. Бу ҳақда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ахборот хизмати хабар қилди.

Делегация вакиллари фуқаролик жамияти ривожида ўз-ўзини бошқари органларининг аҳамиятига бағишланган “Маҳалла институти ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш” мавзусида давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилди.

Ташриф доирасида Сеул ва Шанхай шаҳарларида “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари: замонавий ўзбек жамиятини мустаҳкамлашнинг муҳим механизми” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди.

Ўтказилган давра суҳбатларида Ўзбекистондаги маҳалла институтининг қадимий ва ноёб бошқарув шакли эканлиги, жамиятда тинчлик ва осойишталикни, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ўрни ҳақида давра суҳбати иштирокчиларига атрофлича маълумотлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси томонидан тайёрланган “Ўзбекистонда ёшлар ва таълим” ва “Ўзбекистонда ёшлар ва спорт” мавзуларидаги видеолавҳалар давра суҳбати иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди ҳамда уларнинг Ўзбекистонда спорт ва таълим соҳасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган амалий ишлар ҳақидаги тасаввурларини бойитишга хизмат қилди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32081 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17865 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69325 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58414 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 5067 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 10476 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар