KUN.UZ дайжести: 3 ноябр, Ўзбекистон хабарлари

Ўзбекистон 03 Ноябрь 2015 3580

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 3 ноябр куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Ислом Каримов Мисрдаги авиаҳалокат юзасидан Путинга ҳамдардлик билдирди>>

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Россия президенти Владимир Путинга Мисрда Россия самолётининг ҳалокатга учраши юзасидан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар қилинган.

Абдулазиз Комилов Мисрдаги авиаҳалокат муносабати билан Россия элчихонасига ташриф уюштирди>>

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 3 ноябрь куни Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Олий Мажлис: 2016 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 7,8 фоизга ўсади>>

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизматининг хабар беришича, асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар 2016 йилда Ўзбекистонда ЯИМ – 7,8 фоиз, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш – 8,2 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – 6,1 фоиз, капитал қўйилмалари ҳажми 9,6 фоизга ўсишини кўзда тутмоқда.

Эксперт: Тошкент экстремистлардан қўрқмайди>>

Тошкент Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасида экстремистлар томонидан уюштирилиши мумкин бўлган ҳужумлардан қўрқмайди. Бу ҳақда сиёсатшунос Валерий Хан айтиб ўтди.

Ўзбекистонда бюджетнинг ижтимоий харажатлар улуши 59,2 фоизга ортади>>

Ўзбекистонда ижтимоий харажалар учун ажратиладиган харажатларнинг солиштирма ҳажми 2015 йилдаги 58,7 фоиздан 2016 йилда 59,2 фоизга қадар ортади. 
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича қўмитасининг 2015 йил 29 октябрда бўлиб ўтган мажлисида маълум қилинган.

Ўзбекистонда уюшмалар сони 4тагача қисқарди>>

Яқинда “Ўзпахтасаноат” уюшмаси “Ўзпахтаэкспорт” ягона пахта холдинги таркибига кирганидан сўнг Ўзбекистонда уюшмалар сони 4тани ташкил қилди, деб ёзади Nuz.uz.

"Ўзбектуризм" Ўзбекистон фуқароларини Индонезия, Сингапур ва Малайзиядаги экологик хавфдан огоҳлантирди>>

«Ўзбектуризм» МК Индонезия, Сингапур ва Малайзияга йўл олган Ўзбекистон фуқароларига ноқулай экологик вазиятни инобатга олишларини тавсия қилди.

“Ўзавтосаноат” АК автомобилсозликни маҳаллийлаштириш бозори салоҳиятини 2.3 трлн сўмга баҳолади>>

“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти экспертлари енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бозори салоҳиятини 2.3 трлн сўмга баҳоладилар. Бу ҳақда компания бошқаруви раиси ўринбосари Рустам Юсупов IX Халқаро халқ саноати ярмаркаси ва кооперацион биржаси чоғида айтиб ўтди.

Режадан ташқари ўқув машғулотлари ўтказган педагогларга қўшимча ҳақ тўланади>>

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, профессионал таълим маркази ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қўшма қарори билан ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларининг намунали йиллик режасига ўзгартишлар киритилди.

Ўзбекистонда болаларни пневмококк инфекциясига қарши эмлаш бошланди>>

2 ноябрдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика муассасалари эмлаш пунктларида болаларни пневмококк инфекциясига қарши эмлаш бошланди.

Ўзбекистонликлар "Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси"ни аниқлашади>>

"Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси"ни аниқлаш учун ташкил қилинган акциянинг финал босқичи бошланди. Ушбу акция орқали Ўзбекистоннинг энг машҳур тарихий ва сайёҳлик объектларига овоз берлиб, 7та ғолиб сараланади. Бу ҳақда ZiyoNET портали маълум қилган.

Тошкентда Ўрта Осиёдаги энг катта китоб дўкони очилди>>

2 ноябрь куни Тошкентда, Мустақиллик кўчаси ёқасида “Китоб олами” номли янги китоб дўкони очилди. Шаҳар марказида, метро бекати яқинида жойлашган бу дўкон Ўрта Осиёнинг бу турдаги энг йирик муассасаси эканлиги айтилмоқда.

Жиззахда янги очилган Аквапарк сув билан таъминланмаган>>

Жиззах шаҳрида аҳолининг маданий ҳаётини таъминлаб берадиган мақбул инфратузилмалар мавжуд эмас, деб ҳисобламоқда 2016-2024 йилларда мазкур шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси лойиҳасини ишлаб чиққан мутахассислар.

Тошкентда фитотекалар тармоғи иш бошлайди>>

Ўсимликлар асосида фитотерапия ва гомеопатия (катта дозаси кишини касал қиладиган дорилардан оз-оз бериб даволаш усули) соҳасига ихтисослашган Германиянинг Bionorica AG фармацевтик фирмаси Ўзбекистонда махсус фитотекалар тармоғини ишга туширади.

Ўзбекистонлик сузувчи Раънохон Аманова “Рио-2016” ўйинларига йўлланма олди>>

2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олган ўзбекистонлик спортчилар сафи яна биттага кенгайди.

“Йил имоми-2015” кўрик танлови ғолиблари тақдирланди>>

Республикамизда имом-хатиблар фаолиятини янада такомиллаштириш, бугунги глобаллашув даврида Ватан равнақи йўлида хизматлари ҳамда халқимизни бузғунчи тоифаларнинг таъсиридан ҳимояланишида тарғибот ишларисамарадорлигини ошириш мақсадида, ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида “Йил имоми” кўрик танлови ўтказилади. 

Сирғали автобозоридаги Chevrolet Captiva нархлари чет эл йўлтанламаслари билан қиёсланди>>

Сирғали автобозорида сотилаётган энг харидоргир Chevrolet Captiva кроссоверларининг нархлари унга рақобатчи бўлаётган бир қатор чет эл йўлтанламаслари билан қиёслаб кўрилди.

Навоий тоғ-металлургия комбинати 3 мВт ли фотоэлектрик станциялар қуради>>

2015-2019 йилларда Навоий тоғ-металлургия комбинати тизимида умумий қуввати 3 мВт га тенг фотоэлектрик станциялар қурилиши мўлжалланмоқда. Бу ҳақда “Навоий тоғ-металлургия комбинати” давлат корхонаси департамент директори Шавкат Мадаминов баёнот берди.

2016 йилда Ўзбекистон ва Италия ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши ўтказилади>>

Расмий Тошкент ва расмий Рим ўртасида 2016 йилнинг бошида Ўзбекистон ва Италия ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши ўтказилади ва ўзаро савдо, иқтисодий ва ишлаб чиқариш соҳаларидаги масалалар кўриб чиқилади.

Спортчилар, мураббийлар ва ҳакамларга қўйиладиган талаблар ўзгартирилди>>

Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буйруғи билан спортчи, мураббийлар ва ҳакамларга қўйиладиган квалификацион талабларга ўзгартишлар киритилди, деб хабар беради Norma.uz.

Ўзбекистон ТИВ вакили Бухарестдаги ёнғин муносабати билан Руминия элчихонасига ташриф уюштирди>>

2015 йилнинг 3 ноябрь куни Ўзбекистон ТИВ вакили Руминиянинг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф уюштирди.

Андижонда бир қатор туман ИИБ бошлиқлари ўзгарди>>

Андижон вилоятининг бир қанча туманларидаги ИИБларда бошлиқлар ўзгарди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар бермоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар