Италия ташқи ишлар вазири: Ўзбекистоннинг инсоний ва интеллектуал салоҳияти қизиқиш уйғотади

Ўзбекистон 04 Ноябрь 2015 1400

Ўзбекистонга Италия ТИВ делегацияси Тошкентга ташриф буюрди. Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Микеле Валенсизе бошчилигидаги делегация Ўзбекистон-Италия ТИВ музокараларининг навбатдаги раундида иштирок этди.

Ўзбекистон ташқи сиёсий идорасида ўтказилган учрашув якунларига кўра хорижий делегация раҳбари “Жаҳон” агентлигига интервью берди.
“Бу сафарги, бешинчи музокараларимиз доирасида биз турли йўналишлардаги алоқаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдик, - деди Валенсизе. – Сиёсий кун тартибидаги масалалар билан бир қаторда икки томонлама иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масаласи ҳам кўриб чиқилди”.

Шунингдек, Италия вакили диалог маданият алмашуви, хусусан, таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўналишида ҳам давом этишини маълум қилди.

Кўпроқ янгиликлар