Жанубий Кореянинг савдо, саноат ва энергетика вазири Ли Гван Соп Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро инвестиция форумида қатнашаётган Жанубий кореяликлар делегациясига раҳбарлик қилмоқда.

Yonhap агентлиги берган маълумотга кўра делегация таркибида Hyundai Engineering Co., Korea Gas Corp. ва Lotte Chemical Corp каби компаниялар вакиллари бор.

Жанубий Корея делегацияси раҳбари 4,5 миллиард сўмлик қийматга эга табиий газдан олефинлар тайёрлаш лойиҳасини муҳокама этиш учун Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев билан учрашди.