Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 4 ноябр куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Россия компанияси Ўзбекистонга газни бир жойдан иккинчи жойга ҳайдаб берувчи қурилма етказиб беради>>

Россиянинг “Казанское моторостроительное производственное объединение” АЖ (КМПО) (“Қозон моторсозлик ишлаб чиқариш уюшмаси”) Ўзбекистондаги газ конига газни бир жойдан иккинчи жойга ҳайдаб берувчи қурилма етказиб бериш бўйича битим тузди, деб айтилмоқда КМПО берган хабарда.

Тбилисида Ўзбекистон-Грузия Ташқи ишлар вазирликлари делегациялари учрашди>>

3-4 ноябрь кунлари Тбилиси шаҳрида Ташқи ишлар вазирликлари делегациялари иштирокида Ўзбекистон-Грузия сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати маълум қилади.

“Ўзбекэнерго” Жиззах ва Ангренда янги ишлаб чиқаришларни йўлга қўйди>>

“Ўзбекэнерго” АЖ Жиззах ва Ангренда янги ишлаб чиқаришларни йўлга қўйди. Бу ҳақда 28 октябрь куни бўлиб ўтган IX Халқаро саноат ярмаркаси чоғида маълум қилинди.

Керри: БМТ Самарқандда яратилган эди>>

АҚШ давлат котиби Жон Керри БМТ Самарқандда Амир Темур даврида яратилганини айтди. Бу баёнотни у Остонада, Назарбоев Университет талабалари билан учрашув чоғида айтиб ўтди.

Ўзбекистон ТИВда Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгаши ҳамраиси қабул қилинди>>

2015 йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Барбара Логан Ҳейни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Bloomberg TV орқали Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳияти намойиш этилмоқда>>

1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳиятига бағишланган ролик Bloomberg TV орқали трансляция қилинмоқда. У кунига 3 марта эфирга чиқади.

Ўзбекистонда сув таъминоти тизими бошқаруви яхшиланади>>

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ҳамда Ўзбекистон вилоятлари ҳокимиятлари қошида сув таъминоти ва канализация ташкилотлари негизида 1 январга қадар “Сувоқова” ягона давлат унитар корхоналари ҳамда уларнинг шаҳарлар ва туманлардаги филиаллари яратилади.

Ўзбекистонда кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш ҳажми кўпайтирилади>>

Тошкентда 5-6 ноябрь кунлари ўтадиган халқаро инвестицион форумда муҳокама қилинадиган масалалардан бири Ўзбекистон озиқ-овқат саноатига инвестициялар киритиш бўлади.

Ўзбек астроном олими Франция мукофоти билан тақдирланди>>

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Астрономия институти раҳбари, физика-математика фанлари доктори Шуҳрат Эгамбердиев Лазур қирғоғи обсерваторияси (Франция, Ницца) томонидан таъсис этилган La médaille de l’ADIONS медали билан тақдирланди. 

Италия ташқи ишлар вазири: Ўзбекистоннинг инсоний ва интеллектуал салоҳияти қизиқиш уйғотади>>

Ўзбекистонга Италия ТИВ делегацияси Тошкентга ташриф буюрди. Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Микеле Валенсизе бошчилигидаги делегация Ўзбекистон-Италия ТИВ музокараларининг навбатдаги раундида иштирок этди.

Ўзбекистонда қиш мавсуми учун 700 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари ҳозирлаб қўйилади>>

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қиш мавсумига ғамлаш кўрсаткичлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6.6 фоизга ўсди. Бу ҳақда қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хабар қилди.

Ravon Matiz 2016 йил бошидан сотувга чиқарилади>>

Рестайлинг қилинган Ravon Matiz машинаси 2016 йилдан бошлаб Россия автобозорларига чиқарилади.

Фарғонада илк марта юрак операцияси ўтказилди>>

Фарғонада илк марта юрак операцияси ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

“UzGazOil” шохобчаларидаги “тижорий” автобензиннинг қимматлигига ойдинлик киритилди>>

Бугунги кунда юртимиздаги “UzGazOil” автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида белгиланган нархдан қимматроққа “тижорий” бензин сотиш ҳолатлари учрамоқда. 1 литр АИ-80 русумли автобензин нархи 2030 сўм қилиб белгиланган бўлса, шохобчада 3000 сўмдан сотилмоқда.

“Ўзбекэнерго” Яккабоғдаги электр таъминоти узилишларини тушунтириб берди>>

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида истиқомат қилувчи фуқаро З. Назаров ОАВга йўллаган мактубида туманда ҳар йили октябрь ойи ярмидан электр энергияси берилишида узилишлар пайдо бўлишини айтиб, бунинг сабабларини суриштирди.

Тошкентда бензин тақчиллиги кузатилмоқда, бунга объектив сабаб борми? (Фото+видео)>>

Тошкент шаҳридаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида яна навбатлар вужудга келмоқда. Шу сабабдан эрта тонгдан АЁҚШ жойлашган кўчаларда тирбандликлар кузатилмоқда.

«Китоб олами» дўкони ҳақида 10 маълумот (фоторепортаж)>>

Хабарингиз бўлса керак, яқиндагина пойтахтимизда китобсеварлар учун янги маскан ишга туширилган эди. Kun.uz сайти тахририяти мутолаа ишқибозларини мазкур мажмуа фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида фоторепортаж уюштирди. Қўшимча равишда, "Китоб олами" дўконига оид 10та қизиқарли маълумотни тақдим этмоқда.  

«GM Uzbekistan» ишлаб чиқариш қувватини 20 фоизга оширади>>

«GM Uzbekistan» АЖ 1 йилда ишлаб чиқариладиган машиналари ҳажмини 250 минг донадан 300 минг донагача оширишни режалаштирмоқда. Бу эса 20 фоизлик ўсиш демакдир. Бу ҳақдаги маълумот 27 октябрдан 2 ноябргача бўлган кунларда "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазмалар мажмуида ўтказилган IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси кўргазма-конференцияси вақтида айтилди.

Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар Ҳиндистон Супер-лигасида ишлайди>>

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси Ҳиндистон Супер-лигаси ўйинларини бошқариш учун таклиф олди.