4-5 ноябрь кунлари Тошкентда МДҲ га аъзо давлатлар темир йўл транспорти Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади. Кенгашнинг Тошкентдаги йиғилиши ҳисоб бўйича олтмиш учинчиси ҳисобланади.

Бундан таввал Кенгашнинг 38- ва 51- йиғилишлари Тошкентда 2004 ва 2009 йилларда ўтказилган.

Йиғилишда Кенгаш аъзолари ташувлар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек ўтган йиғилиш доирасида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишади.

Таъкидлаш керакки, ушбу халқаро орган 1992 йилда Минск шаҳрида имзоланган “МДҲ га аъзо мамлакатлар темир йўл транспорти мувофиқлаштирувчи органи тўғрисида”ги келишув асосида ташкил этилган. МДҲга аъзо давлатларнинг темир йўл ташкилотлари раҳбарлари Кенгаш аъзолари саналади. Бундан ташқари, йиғилишда Болгария, Грузия, Финляндия ва Болтиқбўйи давлатлари вакиллари ҳам иштирок этади. Ўзбекистонда ўтказиладиган тадбирда ушбу давлатларда 200дан ортиқ экспертларнинг иштироки режалаштирилган.

Кенгашнинг асосий вазифаси темир йўл орқали ташувларда давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш, ушбу соҳада норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, умумий тамойилларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.