2015 йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Япониянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Фумиҳико Като билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбатда Япония бош вазири Шиндзо Абенинг Ўзбекистонга ташрифи ва олий даражадаги музокаралар чоғида эришилган келишувларни амалга оширишга қаратилган икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.