KUN.UZ дайжести: 6 ноябр, Ўзбекистон хабарлари

Ўзбекистон 06 Ноябрь 2015 3769

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 6 ноябр куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Ўзбекистон ТИВда Энергетика Хартияси бош котиби билан учрашув бўлиб ўтди>>

2015 йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Энергетика Хартияси бош котиби Урбан Руснак билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон элчиси Буюк Британия қироличасига ишонч ёрлиқларини топширди>>

2015 йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Курманов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қироличаси Елизавета II га ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Корея инвесторлари ўзбек компанияларининг 220 млн долларлик давлат активларини сотиб олади>>

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 5 ноябрь куни Корея Республикасининг савдо-саноат ва табиий захиралар вазирининг биринчи ўринбосари Ли Хван Сопни қабул қилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Тошкентда МДҲ темир йўл транспорти кенгаши бўлиб ўтди>>

Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар темир йўл транспорти кенгашининг 63-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Жаҳон” агентлиги хабар бермоқда.

Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон фуқаросининг ўғирлаб кетилган молларини қайтаришди>>

Ўзбекистон чегарачилари Қизғизистон ҳудудидан Ўзбекистонга ўғринча олиб ўтилган йирик шохли чорва молларини қирғиз томонига қайтарди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Давлат чегара хизмати маълумотига асосланган ҳолда 24.kg хабар қилди.

Тошкентдаги бензин сотиладиган шохобчаларнинг телефон рақамлари кенгайтирилган рўйхати тузилди>>

Барча бензин изламоқда. Ижтимоий тармоқларда бензин муаммоси энг долзарб муаммо сифатида муҳокама қилинмоқда. Фейсбукдаги Potrebiteli.uz ва «Водители Ташкента Drivers.uz» гуруҳларида Тошкентда жойлашган бензин сотиш шохобчалари рўйхати эълон қилинди.

Ўзбекистон божхоначилари хизмат итларига чип ўрнатмоқда>>

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинологик маркази жониворларни идентификация қилиш бўйича халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда божхона органларида хизматида бўлган итларга чиплар ўрнатишни бошлади.

Самарқандда нима учун газ йўқ?>>

Нима учун Самарқандда аҳоли учун табиий газ йўқ? Ахир газ қувурлари вилоятимиз ҳудуди орқали ўтади, 50га яқин автомобилларга газ қуйиш шохобчалари куну тун ишлаб, қувурлардан метанни суғуриб олмоқда. Гап нимада? Ушбу ноодатий ҳолатнинг асосий сабаблари нимада, деб ёзмоқда самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаев.

Uzsalaman Ўзбекистон ички ишлар ходимларига 40 минг жуфт қишки оёқ кийим етказиб беради>>

Uzsalaman қўшма корхонаси Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ”да ўз ишини якунлаган IX халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси доирасида махсус оёқ кийим тайёрлаб, етказиб бериш бўйича бир қатор манфаатли шартномалар тузишга эришди.

Ўзбекистонлик артистлар Парижда концерт уюштиришди>>

31 октябрь куни Парижда “Истеъдодлар салюти” лойиҳаси доирасида XXIV Халқаро болалар ва ўсмирлар ижоди фестиваль-кўргазмаси бўлиб ўтди. “Париж, мен сени севаман!” шиори остида ўтган тадбирда Россия, Бельгия, Латвия, Арманистон, Беларусь ва Ўзбекистондан ташриф буюрган 150 ёш истеъдод соҳиби қатнашди.

Эронда бўлиб ўтаётган кураш бўйича ЖЧнинг илк кунида Ўзбекистон вакиллари 5та медал олди>>

5 ноябрь куни Эроннинг Хуррамобод шаҳрида ўзбек кураши бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бошланди.

Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси Беларусь билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади>>

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси декабрь ойида Беларусь терма жамоаси билан икки бора ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари йиғилиб, илк машғулотни ўтказишди>>

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 ноябрь куни ўзининг КХДР ҳамда Яманга қарши ўйинлари олдидан йиғинга кирди ва илк машғулотини ўтказди.

Ўзбекистон – КХДР ўйини чипталари сотувга чиқди>>

Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон – КХДР ўйини учун чипталар 6 ноябрь, соат 14:00дан бошлаб сотувга чиқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар